Тошкентнинг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди — манзиллар

© unsplash/KWON JUNHOГорящая газовая плита.
Горящая газовая плита. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2023
Oбуна бўлиш
Сергели ва Яшнобод туманларининг қатор ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Сергели ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди, дея хабар берди "Ҳудудгаз Пойтахт".
Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Сергели ва Яшнобод туманларининг қатор ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди.
Сергели тумани (10:00 дан 16:00 гача): Қумариқ маҳалласи, аҳоли хонадонлари сони – 120 та, улгуржи истеъмолчилар сони – 4 та.
Яшнобод тумани (10:00 дан 18:00 гача): Тавкат тепа маҳалласи, аҳоли хонадонлари сони – 420 та, улгуржи истеъмолчилар сони – 5 та.
Хабарда ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўраган.
Янгиликлар лентаси
0