https://sputniknews.uz/20231024/ruhiy-tushkunlik-40282456.html
Руҳий тушкунлик ҳаво ифлосланиши билан ҳам боғлиқ — мутахассис
Руҳий тушкунлик ҳаво ифлосланиши билан ҳам боғлиқ — мутахассис
Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон статистика маълумотларига кўра, инсулт, ўпка саратони ва юрак касалликларидан вафот этаётганларнинг учдан бир қисми ҳаво ифлосланиши билан боғлиқдир. Ҳавонинг ифлосланиши эса нафақат инсон саломатлигига, балки табиатга ҳам катта зарар етказади.
2023-10-24T22:45+0500
2023-10-24T22:45+0500
2023-10-24T22:45+0500
жамият
атмосфера
болалар
санитария-эпидемиология қўмитаси (санэпидқўмита)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1151/96/11519657_0:273:2671:1775_1920x0_80_0_0_082a2c030c5be205e0218d7a62d4dd63.jpg
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Руҳий тушкунлик каби психологик муаммоларнинг пайдо бўлиши ҳам ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати матбуот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова Sputnik мухбирига маълум қилди.Жаҳон статистика маълумотларига кўра, инсулт, ўпка саратони ва юрак касалликларидан вафот этаётганларнинг учдан бир қисми ҳаво ифлосланиши билан боғлиқдир. Ҳавонинг ифлосланиши эса нафақат инсон саломатлигига, балки табиатга ҳам катта зарар етказади.Унинг таъкидлашича, дунёда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи барча манбалар ичида автомобиль чиқиндилари 90% ни ташкил этади.Автомобиль газлари билан ифлосланган муҳит билан узоқ мулоқотда бўлиш организмни умумий ҳолсизланишга олиб келади. Улардан чиқаётган заҳарли газлар билан ифлосланган ҳаводан нафас олиш натижасида нафас олиш йўллари, юрак касалликлари, инсульт ва ўпка саратони каби оғир касалликлар келиб чиқади. Бундан ташқари, идрокнинг бузилиши, руҳий тушкунлик каби психологик муаммоларнинг пайдо бўлиши ҳам ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.Дунёдаги болаларнинг 90 фоизидан ортиғи ҳар куни заҳарли ҳаводан нафас олади. 5-18 ёшдаги болаларнинг 14 фоизи астма касаллигидан азият чекмоқда.Болалар саратони ҳам шу омил билан бевосита боғлиқ бўлиб, ҳомиладор аёлларнинг ифлосланган ҳаводан нафас олиши, ҳомила миясининг ривожланишига ўз салбий таъсирини кўрсатади."Ҳавони ифлослантирувчи моддалар соғлигимизга салбий таъсир кўрсатишидан ташқари, атроф-муҳитга ҳам зарар етказади. Бу эса, ўз навбатида, иқлим ўзгаришига олиб келади, бу ҳам саломатлик учун жиддий таҳдиддир", - дея хулоса қилди мутахассис.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1151/96/11519657_0:22:2671:2025_1920x0_80_0_0_6018dce40281db6cd08be498968d1d36.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
руҳий тушкунлик сабаб даволаш маълумот
руҳий тушкунлик сабаб даволаш маълумот
Руҳий тушкунлик ҳаво ифлосланиши билан ҳам боғлиқ — мутахассис
Дунёда ҳар йили 5 ёшгача бўлган 543 минг бола ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ касалликлардан вафот этмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Руҳий тушкунлик каби психологик муаммоларнинг пайдо бўлиши ҳам ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати матбуот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова Sputnik мухбирига маълум қилди.
Жаҳон статистика маълумотларига кўра, инсулт, ўпка саратони ва юрак касалликларидан вафот этаётганларнинг учдан бир қисми ҳаво ифлосланиши билан боғлиқдир. Ҳавонинг ифлосланиши эса нафақат инсон саломатлигига, балки табиатга ҳам катта зарар етказади.
“Атмосфера ҳавосининг ер юза қисмига асосан углерод оксиди, азот оксиди, углеводородлар, қурум, олтингугурт оксиди, формалдегид, қўрғошин бирикмалари каби зарарли моддалар ташланади. Автомобиллар ажратадиган заҳарли газлар таркибида эса 200 тага яқин бирикмалар бўлиб, уларнинг аксарият қисми заҳарли газлар ҳисобланади” , — деди Саидова.
Унинг таъкидлашича, дунёда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи барча манбалар ичида автомобиль чиқиндилари 90% ни ташкил этади.
Автомобиль газлари билан ифлосланган муҳит билан узоқ мулоқотда бўлиш организмни умумий ҳолсизланишга олиб келади. Улардан чиқаётган заҳарли газлар билан ифлосланган ҳаводан нафас олиш натижасида нафас олиш йўллари, юрак касалликлари, инсульт ва ўпка саратони каби оғир касалликлар келиб чиқади. Бундан ташқари, идрокнинг бузилиши, руҳий тушкунлик каби психологик муаммоларнинг пайдо бўлиши ҳам ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
“Ҳавонинг ифлосланиши оқибатида дунёда ҳар йили 5 ёшгача бўлган 543 минг бола вафот этади. Ўзбекистонда эса ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ ўлимлар кузатилмаган”, — дея қўшимча қилди у.
Дунёдаги болаларнинг 90 фоизидан ортиғи ҳар куни заҳарли ҳаводан нафас олади. 5-18 ёшдаги болаларнинг 14 фоизи астма касаллигидан азият чекмоқда.
Болалар саратони ҳам шу омил билан бевосита боғлиқ бўлиб, ҳомиладор аёлларнинг ифлосланган ҳаводан нафас олиши, ҳомила миясининг ривожланишига ўз салбий таъсирини кўрсатади.
"Ҳавони ифлослантирувчи моддалар соғлигимизга салбий таъсир кўрсатишидан ташқари, атроф-муҳитга ҳам зарар етказади. Бу эса, ўз навбатида, иқлим ўзгаришига олиб келади, бу ҳам саломатлик учун жиддий таҳдиддир", - дея хулоса қилди мутахассис.