https://sputniknews.uz/20231024/ozbekiston-rossiya-yirik-korxona-poyabzal-tikish-40280257.html
Ўзбекистон корхоналари Россиянинг йирик корхонаси учун пойабзал тикишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон корхоналари Россиянинг йирик корхонаси учун пойабзал тикишни режалаштирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Россиянинг Kari брендидан буюртмалар қабул қилиш масалаларини муҳокама қилади.
2023-10-24T15:29+0500
2023-10-24T15:29+0500
2023-10-24T15:36+0500
жамият
ўзбекистон
россия
пойабзал
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/785/58/7855873_0:67:1281:787_1920x0_80_0_0_a3f74fe9e9281fba0589d90eb3397080.jpg
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистон чарм саноати корхоналари Россиянинг энг йирик пойабзал чакана савдо тармоғи “Kari”дан буюртма қабул қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган ПҚ-331-сонли қарорда назарда тутилган.Ҳужжатга кўра, мамлакатнинг тегишли идоралари Ўзбекистонга 30 дан ортиқ пойабзал брендларини жалб қилиши керак. Унга кўра, 2024 йилнинг июнь ойигача "Adidas" (Германия), "Berkemann" (Германия), "Kari" (Россия), "Geox" (Италия) ва бошқа йирик пойабзал брендлари билан музокаралар ўтказиш ва соҳа корхоналарига буюртмалар қабул қилиш масалаларини муҳокама қилиш белгиланган.“Ўзчармсаноат” уюшмаси маълумотларига кўра, саноат корхоналари 2023 йилда Россияга маҳсулот экспортини 1,4 баробарга ошириб, 60 миллион долларга етказиши мумкин."Kari" 2012 йилда ташкил этилган бўлиб, у пойабзал, аксессуарлар ва кийим-кечакларнинг халқаро чакана савдоси билан шуғулланади. Компанияга собиқ “Элдорадо” маиший техника ва электроника тармоғининг эгаси Игор Яковлев асос солган.Эслатиб ўтамиз, январь ойида Россия компанияси Ўзбекистонда терини қайта ишлаш ва тайёр чарм ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳа устида иш бошлаган эди.
https://sputniknews.uz/20231018/charm-poyabzal-moyna-ishlab-chiqaruvchilar-40082092.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/785/58/7855873_70:0:1209:854_1920x0_80_0_0_fba7af1de8b0cc694ef925cae4984357.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон россия kari бренд буюртмалар президентнинг пқ-331-сонли қарори аdidas berkemann kari geox
ўзбекистон россия kari бренд буюртмалар президентнинг пқ-331-сонли қарори аdidas berkemann kari geox
Ўзбекистон корхоналари Россиянинг йирик корхонаси учун пойабзал тикишни режалаштирмоқда
15:29 24.10.2023 (янгиланди: 15:36 24.10.2023) Ўзбекистон Россиянинг Kari брендидан буюртмалар қабул қилиш масалаларини муҳокама қилади.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистон чарм саноати корхоналари Россиянинг энг йирик пойабзал чакана савдо тармоғи “Kari”дан буюртма қабул қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган
ПҚ-331-сонли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, мамлакатнинг тегишли идоралари Ўзбекистонга 30 дан ортиқ пойабзал брендларини жалб қилиши керак. Унга кўра, 2024 йилнинг июнь ойигача "Adidas" (Германия), "Berkemann" (Германия), "Kari" (Россия), "Geox" (Италия) ва бошқа йирик пойабзал брендлари билан музокаралар ўтказиш ва соҳа корхоналарига буюртмалар қабул қилиш масалаларини муҳокама қилиш белгиланган.
“Ўзчармсаноат” уюшмаси маълумотларига кўра, саноат корхоналари 2023 йилда Россияга маҳсулот экспортини 1,4 баробарга ошириб, 60 миллион долларга етказиши мумкин.
"Kari" 2012 йилда ташкил этилган бўлиб, у пойабзал, аксессуарлар ва кийим-кечакларнинг халқаро чакана савдоси билан шуғулланади. Компанияга собиқ “Элдорадо” маиший техника ва электроника тармоғининг эгаси Игор Яковлев асос солган.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида Россия компанияси Ўзбекистонда терини қайта ишлаш ва тайёр чарм ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳа устида иш
бошлаган эди.