Мирзиёев режалаштирилмаган ҳолда Қаршидаги мактабни бориб кўрди — фото

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Қарши тумани маркази – Бешкент шаҳридаги 12-мактабни режалаштирилмаган ҳолда бориб кўрди
Шавкат Мирзиёев Қарши тумани маркази – Бешкент шаҳридаги 12-мактабни режалаштирилмаган ҳолда бориб кўрди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2023
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари синфхоналарни кириб кўрди, ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қарши тумани маркази – Бешкент шаҳридаги 12-мактабни режалаштирилмаган ҳолда бориб кўрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Бу ерда айни пайтда 1 минг 400 га яқин ўқувчи ўқимоқда. Уларга юздан ошиқ малакали педагоглар таълим бермоқда. Мактаб ўтган йили капитал таъмирланган. Ўқувчиларга битта касб-ҳунар ва иккита хорижий тилни ўргатиш йўлга қўйилган.
Давлат раҳбари синфхоналарни кириб кўрди, ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди. Мактаб шароитлари, дарсликлар сифати билан қизиқди.
1/6
2/6
3/6
4/6
5/6
6/6
1/6
2/6
3/6
4/6
5/6
6/6
Мутасаддиларга ижтимоий муассасаларни иссиқлик билан таъминлаш, энергия тежамкор технологияларни қўллаш бўйича кўрсатмалар берилди. Ўз навбатида, мактабларнинг қурилиш стандартларини замонавийлаштириш, бунда инфратузилма билан таъминланганлик, функционаллик ва энергия самарадорлиги билан боғлиқ барча мезонларни назарда тутиш зарурлиги таъкидланди.
“Яшил макон” лойиҳаси доирасида мактаблар атрофида кўчат экиш ишларига ҳам эътибор қаратилди.
“Мактаб бор жойда маданият бўлади. Педагоглар бошқаларга ҳар жиҳатдан ўрнак. Мактаб атрофи обод бўлиб, мавсумий гуллар яшнаб турса, ёшларга ҳам тарбия, ҳам даъват бўлади”, – деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи чоғида режадан ташқари тарзда Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига борди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2023
Мирзиёев Қаршидаги тиббиёт бирлашмаси аҳволи билан танишди — фото
Янгиликлар лентаси
0