МДҲ медиа-форумининг бизнес дастури эълон қилинди

© РИА НовостиМДҲ медиа-форумининг бизнес дастури эълон қилинди
МДҲ медиа-форумининг бизнес дастури эълон қилинди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2023
Oбуна бўлиш
Форум Россия Федерацияси Рақамли ривожланиш, коммуникациялар ва оммавий коммуникациялар вазирлиги кўмагида "Россия сегодня" халқаро медиа гуруҳи томонидан ташкил этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Шу йилнинг 1 ноябрь куни "Россия сегодня" халқаро мултимедиа матбуот марказида бўлиб ўтадиган II МДҲ медиа-форумининг бизнес дастури маълум қилинди.
Ялпи мажлис мавзуси – “Халқаро журналистиканинг келажаги”, панел сессияларини медиа соҳасида сунъий интеллектдан фойдаланиш, Telegram-каналларини юритишнинг самарали стратегиялари, Ҳамдўстликнинг рус тилидаги оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш ва рақамли даврда ихтисослаштирилган факултет талабаларини тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятларига бағишлашга қарор қилинди.
Тадбир Россия Федерацияси Рақамли ривожланиш, коммуникациялар ва оммавий коммуникациялар вазирлиги кўмагида "Россия сегодня" халқаро медиа гуруҳи томонидан ташкил этилди. Муҳокамаларда сиёсий элита, оммавий ахборот воситалари ва экспертлар ҳамжамияти вакиллари иштирок этади.
2022 йилда МДҲ давлатларининг биринчи медиа-форумида Россия, яқин ва узоқ хориж давлатларидан 300 га яқин журналист, сиёсатчи ва экспертлар иштирок этган.
Иштирокчилар ва ОАВ вакиллари Медиафорум веб-сайтида аккредитациядан ўтишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0