Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

Исроил урушнинг янги босқичига тайёргарлик кўраётганини эълон қилди

© AFP 2023 / RONALDO SCHEMIDTИсроил аскари Ғазо сектори билан чегара яқинида
Исроил аскари Ғазо сектори билан чегара яқинида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2023
Oбуна бўлиш
Мудофаа вазири Галлант: Исроил Ғазо секторида ҳалокатли ҳужумни амалга оширади.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Исроил урушнинг янги босқичига тайёргарлик кўрмоқда, бу мураккаб ҳужумни ўз ичига олади. Бу ҳақида Мудофаа вазири Йоав Галлант ҳарбий-денгиз кучлари ходимларига мурожаатида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Биз ҳужумни давом эттирамиз. Бу ҳаводан, қуруқликдан ва денгиздан ҳалокатли комбинацияланган ҳужум бўлади", - деди у.

Томонларнинг ҳудудий манфаатлари билан боғлиқ бўлган Фаластин-Исроил можароси минтақада ўнлаб йиллар давомида кескинлик ва жанглар манбаи бўлиб қолмоқда.
7 октябрь куни эрталаб Исроил Ғазо секторидан ракета ҳужумига учрагач, қарама-қаршиликнинг янги босқичи бошланди. Кенг кўламли ўққа тутилганидан сўнг ҲАМАС жангарилари яҳудий давлатининг жанубидаги чегара ҳудудларига киришди.
Ҳаракатнинг ҳарбий қаноти “Ал-Қассам” бригадалари "Ал-Ақсо тўфони” операциясини эълон қилди. Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида “Темир қиличлар” операциясини бошлади.
Ҳужум ортидан бир неча кун ичида Тел-Авив чегара яқинидаги барча аҳоли пунктларини назорат остига олди ва анклавдаги нишонларга, жумладан, тинч аҳолига қарши ҳаво ҳужумларини бошлади. Бундан ташқари, Исроил Ғазони тўлиқ қамал қилинганини эълон қилди: сув, озиқ-овқат, электр энергияси, дори-дармон ва ёқилғи етказиб бериш тўхтатилди.
Ғазо секторида қурбонлар сони беш мингдан ошди, 15 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Исроилда 1,3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бундан ташқари, турли ҳисоб-китобларга кўра, 250 нафаргача одам ҲАМАС қўлида гаровда.
Янгиликлар лентаси
0