Европа Иттифоқи давлатлари Украинага янги ёрдам пакети борасида келиша олмади

© Sputnik / Алексей ВитвицкийЕвропа Иттифоқи байроқлари
Европа Иттифоқи байроқлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2023
Oбуна бўлиш
Боррелл: Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги транши бўйича келишиб олишмади.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Украинага ҳарбий ёрдам учун навбатдаги маблағ ажратиш бўйича келиша олмади. Бу ҳақида Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Люксембургдаги учрашув якунлари бўйича маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Биз Украинанинг фавқулодда эҳтиёжлари ва уларни қандай қондириш мумкинлигини муҳокама қилдик. <…> Биз Европа тинчлик жамғармаси доирасида ҳарбий ёрдамнинг саккизинчи траншини ажратиш муаммосини ҳалигача ҳал қила олмадик, биз ҳалигача ечим топишга ҳаракат қилмоқдамиз, лекин охир-оқибат топамиз”, — деди у.

Сентябрь ойида Еврокомиссия Украинани реконструкция қилиш ва модернизация қилишни молиялаштириш учун махсус фонд яратиш учун 2024 йилдан 2027 йилгача бўлган давр учун қўшимча 50 миллиард евро (17 миллиард грант ва 33 миллиард кредит) ажратишни таклиф қилган эди.
Шу билан бирга, Европа Иттифоқи вице-президенти Валдис Домбровскиснинг таъкидлашича, келаси йилдан бошлаб Европа ёрдами сўзсиз бўлмайди – уни олиш учун Киев ҳукумати реконструкция режасини, жумладан, ислоҳотлар ва сармояларни тайёрлаши керак.
Аввалроқ Украина бош вазири Денис Шмигал Европа Иттифоқидан макромолиявий ёрдамнинг тўққизинчи транши олинганини эълон қилган, унинг ҳажми 1,5 миллиард еврони ташкил қилади.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқининг бу йилги умумий бюджет ёрдами 15 миллиард еврони ташкил этади. Шу билан бирга, Украина молия вазири Сергей Марченко мамлакат давлат бюджети тақчиллиги ойига беш миллиард долларга яқин эканлигини таъкидлади. Республика ўз маблағларининг учдан икки қисмини хорижий кредитлар ва грантлар ҳисобидан олади, бюджет харажатларининг тўртдан уч қисми эса ҳарбий эҳтиёжларга тўғри келади.
Янгиликлар лентаси
0