Дендропаркдан фойдаланиш қоидалари бузилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди
07:52 24.10.2023 (янгиланди: 11:01 24.10.2023)
© Генеральная прокуратураБош прокуратура “Дархон” илмий-тажриба станцияси “Дендропарк” юзасидан баёнот берди.
© Генеральная прокуратура
Oбуна бўлиш
Бош прокуратура: Дендропаркда дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидалари бузилган.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. “Дархон” илмий-тажриба станцияси “Дендропарк”дан фойдаланиш қоидалари бузилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар берди Бош прокуратура.
Бош прокуратура “Дархон” илмий-тажриба станцияси “Дендропарк” юзасидан баёнот берди. Унга кўра, Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳудудида ўсимликлар дунёси муҳофазаси ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш аҳволи ўрганилди.
© Генеральная прокуратураБош прокуратура “Дархон” илмий-тажриба станцияси “Дендропарк” юзасидан баёнот берди.
Бош прокуратура “Дархон” илмий-тажриба станцияси “Дендропарк” юзасидан баёнот берди.
© Генеральная прокуратура
“Ўрганишда Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган “Дархон” илмий-тажриба станцияси (“Дендропарк”) ер майдонлари мутахассислар иштирокида кўздан кечирилиб, дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ўрганиш ишлари Экология, атроф - муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва бошқа мутасадди давлат идоралари билан ҳамкорликда олиб борилган.
© Генеральная прокуратураБош прокуратура “Дархон” илмий-тажриба станцияси “Дендропарк” юзасидан баёнот берди.
Бош прокуратура “Дархон” илмий-тажриба станцияси “Дендропарк” юзасидан баёнот берди.
© Генеральная прокуратура
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 198 (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва 205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
© Генеральная прокуратураБош прокуратура “Дархон” илмий-тажриба станцияси “Дендропарк” юзасидан баёнот берди.
Бош прокуратура “Дархон” илмий-тажриба станцияси “Дендропарк” юзасидан баёнот берди.
© Генеральная прокуратура
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.