https://sputniknews.uz/20231024/biz-baydenning-fikriga-qoshilamiz-moskva-nihoyat-rozi-boldi-40279930.html
"Биз Байденнинг фикрига қўшиламиз": Москва ниҳоят рози бўлди
"Биз Байденнинг фикрига қўшиламиз": Москва ниҳоят рози бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Байден жамоаси, ваниҳоят, дунё тартибини ўзгартириш вақти келганини тушунди. Лекин улар яна кўрпани ўзининг устига тортмоқда. 24.10.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-10-24T22:27+0500
2023-10-24T22:27+0500
2023-10-25T11:40+0500
дунёда
жо байден
россия
ақш
колумнистлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/26999284_149:112:2323:1335_1920x0_80_0_0_6b65c1ed5408c0bec5410a4b0bbb2615.jpg
"Биз жаноб Байденнинг фикрига тўлиқ қўшиламиз. Бу камдан-кам содир бўлади, лекин бу сафар унинг айтганларига мутлақо қўшиламиз", деди душанба куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. Сўнгги йилларда Кремль ва Оқ уй ўртасида тўлиқ келишув ҳақида камдан-кам эшитганмиз. Ва энди бу содир бўлди! Бу Жо Байденнинг сайлов кампанияси донорлари учун ўтказилган тадбирда айтган баёноти эди. АҚШ президенти дудуқланиб гапирар экан, шунга қарамай: “Бизга янги дунё тартиби керак” деган иборани очиқ айтди.Ғарб сўнгги бир неча йил давомида Россия ва Хитойни "мавжуд дунё тартибини йўқ қилишга" уринишда айблаб келаётган эди-ку? Бизга қарши санкциялар ҳам шундан келиб чиққан эди. Европа Иттифоқи ташқи сиёсат департаменти раҳбари Жосеп Боррел ўтган йили бундай санкциялар ёрдамида ушбу дунё тартибини Россия тажовузидан ҳимоя қилишини айтган эдиЛиберал оммавий ахборот воситалари эса Оқ уйнинг мавжуд дунё тартибини ўзгартириш ниятларини рад этиш учун бир талай куч сарфлади. Масалан, USA Today газетаси Байденнинг бундай режалари ҳақидаги "фитна назарияларини" қатъиян рад этган материалларни бир неча бор нашр этди. Ўтган йилнинг март ойида у шундай деб ёзган эди: "Байден "янги дунё тартиби" ҳақида гапирди, лекин у дунё ҳукмронлигидаги фитна назарияси ҳақида эмас, Россия-Украина можароси натижасида халқаро майдода содир бўладиган ўзгаришларни тасвирлаб берди". Кейин у шунга ўхшаш далилларни нисбатан яқинда, бир ярим ой олдин такрорлади. Ҳозир эса Байден ўз режаларини очиқчасига эълон қилмоқда, гўё бу баёнотларни рад этяпти.Ҳамма тушунадики, АҚШ президенти ҳозир ўз фикрларини аниқ шакллантира оладиган даражада эмас, балки чуқурроқ стратегиялар. Унинг сўзларини тушуниш учун сиз Байден учун нутқ ва режалар тузадиган кишиларни тинглаш керак. Шу ўринда Блинкеннинг ўтган ой айтган “янги даврда Америка дипломатиясининг муаммолари” мавзусидаги асосий нутқига мурожаат қилган маъқул. Унда у Совуқ урушдан кейинги жаҳон тартиби тугашини ва АҚШ бошчилигида барпо этиладиган янги тузум бошланишини сўзсиз эълон қилади. Байден энди бу унинг маъмуриятининг расмий сиёсати эканлигини тасдиқлади.Уинстон Черчилл тарафдори ва “Глобал Британия” контсепцияси муаллифи Жонсон ўз мақоласида ўз мамлакати энди жаҳон гегемони ролини ўйнай олмаслигини тан олишга мажбур бўлади, шунинг учун у бу жойни Қўшма Штатлар учун бўшатиб беради. Жонсоннинг фикри оддий: “Мен бугунги ҳар қандай номзоддан кўра (у Хитой ва Ҳиндистонни санаб ўтган) АҚШ етакчи бўлишини афзал кўраман. АҚШ президенти ўз етакчилигини эълон қилганини эшитиш ёқимли бўлди. Тўғри жамоа ғалаба қозонишига ёрдам берайлик."Мана шу ерда бизнинг йўлимиз бошқа-бошқа бўлади. Биз Вашингтон билан рози эмасмиз. Дмитрий Песков таъкидлаганидек, дастлаб, янги дунё тартибини яратишни эълон қилган Россия раҳбарияти кўп қутбли дунё йўлини танлаганини эълон қилди. Бу ғоя Хитой томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.Байден, Блинкен, Жонсон ва бошқа ўзларини янги дунё тартибининг мафкурачилари деб эълон қилганлар бизга тушунтирмоқчи бўлаётган ғоялар аллақачон Редярд Киплингнинг "Оқ одамнинг юки" шеърида аниқ айтиб ўтилган. Ёввойи "ярим жин, ярим болаларни" бошқаринг ва уларнинг эркинлиги ҳақида гапиришни ҳатто ўйламанг...Россиялик сиёсатшунос Сергей Михеев бу концепцияни мутлақо аниқ таърифлаб берди: "Ғарб элитаси дунё устидан ягона назорат ўрнатишни таклиф қилмоқда. Биз бир ўзимиз барчангизни бошқарамиз ва сиз бундан хурсанд бўлишингиз керак. Шу билан бирга, биз барчангизни олий, биринчи, иккинчи ва учинчи тоифли фуқароларга ажратамиз".Шундай қилиб, биз қайд этишимиз мумкин: Вашингтон узоқ вақтдан бери ва ўжарлик билан эски дунё тартибига ёпишиб олди ҳамда Россия ва Хитойни уни бузиш ниятида айблади, аммо ҳозир эски дунёни сақлаб қолишнинг иложи йўқлигини тушунди. Ва бу борада биз уларга қўшиламиз. Бироқ, Байден жамоаси Генри Киссинжернинг "ҳеч қандай давлатнинг бир ўзи янги дунё тартибини шакллантира олмайди" деган огоҳлантиришини унутиб қўйган кўринади. Москва ва Пекин Глобал Жанубни ўз томонига жалб қилиб, келажак дунёни биргаликда шакллантираётган бир пайтда, Вашингтон яна неоколониал "оқ одамнинг юкини" ўз елкасига олишга ҳаракат қилмоқда. Борис Жонсон каби "чапак чалувчиларни" ижодий жамоа билан адаштириб юбормоқда. Аммо бу ёндашув иш бермади, акс ҳолда ундан воз кечишнинг нима кераги бор эди?
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Владимир Корнилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/462/55/4625503_337:0:853:516_100x100_80_0_0_c9db7dd8df95fa8ab104c4ad8568339f.jpg
Владимир Корнилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/462/55/4625503_337:0:853:516_100x100_80_0_0_c9db7dd8df95fa8ab104c4ad8568339f.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/26999284_123:0:2200:1558_1920x0_80_0_0_6c84dd8595c15db302b627b2fe547d57.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Владимир Корнилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/462/55/4625503_337:0:853:516_100x100_80_0_0_c9db7dd8df95fa8ab104c4ad8568339f.jpg
дунёда, жо байден, россия, ақш, колумнистлар
дунёда, жо байден, россия, ақш, колумнистлар
"Биз Байденнинг фикрига қўшиламиз": Москва ниҳоят рози бўлди
22:27 24.10.2023 (янгиланди: 11:40 25.10.2023) Байден жамоаси, ваниҳоят, дунё тартибини ўзгартириш вақти келганини тушунди. Лекин улар яна кўрпани ўзининг устига тортмоқда.
"Биз жаноб Байденнинг фикрига тўлиқ қўшиламиз. Бу камдан-кам содир бўлади, лекин бу сафар унинг айтганларига мутлақо қўшиламиз", деди душанба куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. Сўнгги йилларда Кремль ва Оқ уй ўртасида тўлиқ келишув ҳақида камдан-кам эшитганмиз. Ва энди бу содир бўлди!
Бу Жо Байденнинг сайлов кампанияси донорлари учун ўтказилган тадбирда айтган баёноти эди. АҚШ президенти дудуқланиб гапирар экан, шунга қарамай: “Бизга янги дунё тартиби керак” деган иборани очиқ айтди.
Ғарб сўнгги бир неча йил давомида Россия ва Хитойни "мавжуд дунё тартибини йўқ қилишга" уринишда айблаб келаётган эди-ку? Бизга қарши санкциялар ҳам шундан келиб чиққан эди. Европа Иттифоқи ташқи сиёсат департаменти раҳбари Жосеп Боррел ўтган йили бундай санкциялар ёрдамида ушбу дунё тартибини Россия тажовузидан ҳимоя қилишини айтган эди
Ўтган йилнинг баҳорида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен БМТ Хавфсизлик Кенгашида нутқ сўзлаб, бутун нутқини Иккинчи жаҳон урушидан кейин пайдо бўлган тартибни ҳимоя қилиш зарурлигига бағишлади. "Бизнинг мақсадимиз шунчаки бу тартибни ҳимоя қилиш, сақлаш ва жонлантиришдир", - деган эди у тантанали равишда.
Либерал оммавий ахборот воситалари эса Оқ уйнинг мавжуд дунё тартибини ўзгартириш ниятларини рад этиш учун бир талай куч сарфлади. Масалан, USA Today газетаси Байденнинг бундай режалари ҳақидаги "фитна назарияларини" қатъиян рад этган материалларни бир неча бор нашр этди. Ўтган йилнинг март ойида у шундай деб ёзган эди: "Байден "янги дунё тартиби" ҳақида гапирди, лекин у дунё ҳукмронлигидаги фитна назарияси ҳақида эмас, Россия-Украина можароси натижасида халқаро майдода содир бўладиган ўзгаришларни тасвирлаб берди". Кейин у шунга ўхшаш далилларни нисбатан яқинда, бир ярим ой олдин такрорлади. Ҳозир эса Байден ўз режаларини очиқчасига эълон қилмоқда, гўё бу баёнотларни рад этяпти.
Ҳамма тушунадики, АҚШ президенти ҳозир ўз фикрларини аниқ шакллантира оладиган даражада эмас, балки чуқурроқ стратегиялар. Унинг сўзларини тушуниш учун сиз Байден учун нутқ ва режалар тузадиган кишиларни тинглаш керак. Шу ўринда Блинкеннинг ўтган ой айтган “янги даврда Америка дипломатиясининг муаммолари” мавзусидаги асосий нутқига мурожаат қилган маъқул. Унда у Совуқ урушдан кейинги жаҳон тартиби тугашини ва АҚШ бошчилигида барпо этиладиган янги тузум бошланишини сўзсиз эълон қилади. Байден энди бу унинг маъмуриятининг расмий сиёсати эканлигини тасдиқлади.
Байденнинг бу баёнотлари либерал оммавий ахборот воситалари томонидан дарҳол қабул қилинди тарғибот бошланди. Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон биринчилардан бўлиб "Байден ҳақ. Америка — эркинлик ва демократияга қарши қаратилган ёвузликка қарши Ер шаридаги сўнгги ва энг яхши умид" мавзусида мақола чоп этди. Бундан ортиқроқ "қуллик" бўлмаса керак!
Уинстон Черчилл тарафдори ва “Глобал Британия” контсепцияси муаллифи Жонсон ўз мақоласида ўз мамлакати энди жаҳон гегемони ролини ўйнай олмаслигини тан олишга мажбур бўлади, шунинг учун у бу жойни Қўшма Штатлар учун бўшатиб беради. Жонсоннинг фикри оддий: “Мен бугунги ҳар қандай номзоддан кўра (у Хитой ва Ҳиндистонни санаб ўтган) АҚШ етакчи бўлишини афзал кўраман. АҚШ президенти ўз етакчилигини эълон қилганини эшитиш ёқимли бўлди. Тўғри жамоа ғалаба қозонишига ёрдам берайлик."
Мана шу ерда бизнинг йўлимиз бошқа-бошқа бўлади. Биз Вашингтон билан рози эмасмиз. Дмитрий Песков таъкидлаганидек, дастлаб, янги дунё тартибини яратишни эълон қилган Россия раҳбарияти кўп қутбли дунё йўлини танлаганини эълон қилди. Бу ғоя Хитой томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.
Байден, Блинкен, Жонсон ва бошқа ўзларини янги дунё тартибининг мафкурачилари деб эълон қилганлар бизга тушунтирмоқчи бўлаётган ғоялар аллақачон Редярд Киплингнинг "Оқ одамнинг юки" шеърида аниқ айтиб ўтилган. Ёввойи "ярим жин, ярим болаларни" бошқаринг ва уларнинг эркинлиги ҳақида гапиришни ҳатто ўйламанг...
Россиялик сиёсатшунос Сергей Михеев бу концепцияни мутлақо аниқ таърифлаб берди: "Ғарб элитаси дунё устидан ягона назорат ўрнатишни таклиф қилмоқда. Биз бир ўзимиз барчангизни бошқарамиз ва сиз бундан хурсанд бўлишингиз керак. Шу билан бирга, биз барчангизни олий, биринчи, иккинчи ва учинчи тоифли фуқароларга ажратамиз".
Ахир бу бугунги дунёнинг ўзику. У аллақачон ҳеч кимни қониқтирмайди. Шу сабабли ҳам низолар келиб чиқмоқда. Ҳаммасига сабаб Вашингтоннинг Россияни дунё тартибини ўзгартиришга уринишда айблаш ва бир вақтнинг ўзида унинг ўзи ҳам худди шу иш билан шуғулланмоқда. Барча қарама-қаршиликлар илдизи ҳам шунда. Россиялик сенатор Алексей Пушков ёзганидек, "Қўшма Штатлар янги дунёни бошқара олмайди, чунки улар бор кучи билан эскисини ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда".
Шундай қилиб, биз қайд этишимиз мумкин: Вашингтон узоқ вақтдан бери ва ўжарлик билан эски дунё тартибига ёпишиб олди ҳамда Россия ва Хитойни уни бузиш ниятида айблади, аммо ҳозир эски дунёни сақлаб қолишнинг иложи йўқлигини тушунди. Ва бу борада биз уларга қўшиламиз. Бироқ, Байден жамоаси Генри Киссинжернинг "ҳеч қандай давлатнинг бир ўзи янги дунё тартибини шакллантира олмайди" деган огоҳлантиришини унутиб қўйган кўринади. Москва ва Пекин Глобал Жанубни ўз томонига жалб қилиб, келажак дунёни биргаликда шакллантираётган бир пайтда, Вашингтон яна неоколониал "оқ одамнинг юкини" ўз елкасига олишга ҳаракат қилмоқда. Борис Жонсон каби "чапак чалувчиларни" ижодий жамоа билан адаштириб юбормоқда. Аммо бу ёндашув иш бермади, акс ҳолда ундан воз кечишнинг нима кераги бор эди?