https://sputniknews.uz/20231024/bishkek-mdh-eoii-shht-davlatlar-hukumat-rahbarlari-40283221.html
Бишкекда МДҲ, ЕОИИ ва ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари учрашади
Бишкекда МДҲ, ЕОИИ ва ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари учрашади
Sputnik Ўзбекистон
Бишкекда 25-26 октабрь кунлари ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, 26-27 октябрь кунлари эса МДҲ ва Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши бош вазирларининг мажлислари бўлиб ўтади.
2023-10-24T16:45+0500
2023-10-24T16:45+0500
2023-10-24T16:45+0500
иқтисод
мдҳ
еоии
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/19/35353924_0:163:3065:1887_1920x0_80_0_0_c283bcf663a67370f2da060d0cea5674.jpg
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳукумат раҳбарларининг учрашувлари бўлиб ўтади, дея хабар берди Sputnik Қирғизистон.Бишкекда 25-26 октабрь кунлари ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, 26-27 октябрь кунлари эса МДҲ ва Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши бош вазирларининг мажлислари бўлиб ўтади.ЕОИИ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида бош вазирлар 30 та масалани муҳокама қилишади, деди Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 6-сиёсий бошқармаси бўлим бошлиғи Нурлан Арипов брифингда.Йиғилиш кун тартибига киритилган мавзулар орасида 2030–2045 йилларда интеграцияни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, ЕОИИ рейтинг агентлигини яратиш ва саноат соҳасида ҳамкорлик лойиҳалари бор.Ҳукуматлараро кенгаш йиғилишидан сўнг бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. МДҲ саммитида ҳукумат раҳбарлари Ҳамдўстлик доирасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларига устувор аҳамият беради. Бу ҳақда Россиянинг МДҲнинг низом ва бошқа органларидаги доимий вакили Андрей Грозов "Sputnik Беларусь" радиосидаги суҳбатда маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, МДҲ ва ЕОИИ ўртасида иқтисодий соҳада, КХШТ ва ШҲТ билан хавфсизлик соҳасида алоқаларни кенгайтириш ҳақида ҳам гап кетмоқда. Бундан ташқари, келгуси йилда Россиянинг БРИКСга раислигини ҳисобга олган ҳолда, Ҳамдўстликнинг ушбу уюшма билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш йўналиши давом эттирилади.Эслатиб ўтамиз, ШҲТ таркибига турли мақомдаги саккизта аъзо давлат – Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. Яна тўртта давлат кузатувчи давлат мақомига эга: Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон. МДҲга Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон аъзо. ЕОИИга Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия киради. Бундан ташқари, Ўзбекистон, Молдова ва Куба ташкилотда кузатувчи мақомига эга.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/19/35353924_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_206f99339ad0aff839bfef73188392de.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бишкек шҳт ҳукумат раҳбарлари кенгаши мдҳ еоии
бишкек шҳт ҳукумат раҳбарлари кенгаши мдҳ еоии
Бишкекда МДҲ, ЕОИИ ва ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари учрашади
Бишкекда 25-26 октабрь кунлари ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, 26-27 октябрь кунлари эса МДҲ ва ЕОИИ бош вазирларининг мажлислари бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳукумат раҳбарларининг учрашувлари бўлиб ўтади, дея хабар берди
Sputnik Қирғизистон. Бишкекда 25-26 октабрь кунлари ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, 26-27 октябрь кунлари эса МДҲ ва Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши бош вазирларининг мажлислари бўлиб ўтади.
ЕОИИ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида бош вазирлар 30 та масалани муҳокама қилишади, деди Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 6-сиёсий бошқармаси бўлим бошлиғи Нурлан Арипов брифингда.
Йиғилиш кун тартибига киритилган мавзулар орасида 2030–2045 йилларда интеграцияни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, ЕОИИ рейтинг агентлигини яратиш ва саноат соҳасида ҳамкорлик лойиҳалари бор.
Ҳукуматлараро кенгаш йиғилишидан сўнг бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. МДҲ саммитида ҳукумат раҳбарлари Ҳамдўстлик доирасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларига устувор аҳамият беради. Бу ҳақда Россиянинг МДҲнинг низом ва бошқа органларидаги доимий вакили Андрей Грозов
"Sputnik Беларусь" радиосидаги суҳбатда маълум қилди.
"Бундан ташқари, бир қатор бюджет ва молиявий масалалар муҳокама қилинади. Савдо-иқтисодий соҳадаги вазиятни муҳокама қилиш якунлари бўйича бир қатор муҳим ҳужжатларни тасдиқлаш режалаштирилган. Кун тартиби имкон қадар хилма-хил бўлиб, ўзаро ҳамкорликнинг кўплаб соҳаларини қамраб олади: юқори технологиялардан спорт ва маданиятгача”, — дея тушунтирди Грозов.
Унинг сўзларига кўра, МДҲ ва ЕОИИ ўртасида иқтисодий соҳада, КХШТ ва ШҲТ билан хавфсизлик соҳасида алоқаларни кенгайтириш ҳақида ҳам гап кетмоқда. Бундан ташқари, келгуси йилда Россиянинг БРИКСга раислигини ҳисобга олган ҳолда, Ҳамдўстликнинг ушбу уюшма билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш йўналиши давом эттирилади.
Эслатиб ўтамиз, ШҲТ таркибига турли мақомдаги саккизта аъзо давлат – Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. Яна тўртта давлат кузатувчи давлат мақомига эга: Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон.
МДҲга Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон аъзо.
ЕОИИга Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия киради. Бундан ташқари, Ўзбекистон, Молдова ва Куба ташкилотда кузатувчи мақомига эга.