Хитой Финляндия газ қувурига зарар бермаган — ТИВ вакили

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСтраны мира. Китай
Страны мира. Китай  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2023
Oбуна бўлиш
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги кеманинг Балтиссоннестор фавқулодда вазиятига алоқадорлиги ҳақида: биз терговга умид қиламиз
ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Фавқулодда вазият содир бўлганда Гонконг кемаси шунчаки сузаётган эди, унинг атрофида ҳеч қандай аномалия қайд этилмган, деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нинг Финляндия ва Эстония орасидаги "Balticconnector" газ қувурида содир бўлган ҳолат юзасидан. РИА Новости хабарига асосан.
ХХР вакилининг айтишига кўра, Хитой ва Финляндия бу масалада аллақачон ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган. Хитой бу ҳодиса юзасидан объектив текширувга умид билдирди.
Маълумот учун, Финляндия жиноий полицияси 20 октябрь куни "Balticconnector" газ қувурига етказилган зарарни тергов қилишда асосий эътибор Гонконг байроғи остидаги сузаётган “Newnew Polar Bear” кемасининг ролига қаратилаётганини айтган эди.

"Хитой доимо трансчегаравий инфратузилма хавфсизлигини биргаликда ҳимоя қилиш учун халқаро ҳамкорликни кучайтириш тарафдори бўлиб келган. Мавжуд маълумотларга кўра, воқеа содир бўлган вақтда Хитой кемаси тегишли сувларда одатий навигацияни амалга оширган", - деди дипломат.

Унинг таъкидлашича, шу куни денгизда об-ҳаво шароити ёмонлиги сабабли кемада ҳеч қандай аномалия қайд этиш имкони бўлмаган. "Умид қиламизки, тегишли томонлар имкон қадар тезроқ фактларни аниқлай оладилар", - деди у.
Дипломатнинг қўшимча қилишича, Хитой ва Финляндия бу масала бўйича аллақачон ҳамкорлик қилмоқда, “тегишли томонлар имкон қадар тезроқ содир бўлган воқеанинг ҳақиқий сабабини ўрнатишга ва терговнинг холислиги, адолатлилиги ва профессионаллигини таъминлашга умид қиламиз”, - деди вакил.

Финляндия полицияси вакили Ристо Лоҳининг айтишича, шикастланган газ қувури ҳудудида "ўта оғир нарса" топилган ва ҳозирда объект нима эканлиги ва бу қувурга етказилган зарар билан боғлиқми ёки йўқлиги ўрганилмоқда. Тергов шуни тасдиқладики, зарар ташқи механик куч таъсирида бўлган ва уни портлаш оқибатида юзага келган деб тахмин қилишга асос йўқ, - деди Лоҳ.

Эстония ва Финляндия ўртасидаги "Balticconnector" газ қувурида 8 октябрга ўтар кечаси авария содир бўлди. Кейин Финляндия оператори Гасгрид Финляндия газ қувури оқиб чиқиши мумкин бўлганлиги сабабли ишламаётганини таъкидлади. Финляндия президенти Саули Ниинистёнинг айтишича, "Balticconnector"га зарар ташқи таъсирлар натижасида бўлган. НАТО маълумот тўплаш ва зарар кўрган иттифоқчилар билан маълумот алмашиш пайтида воқеани тергов қилишда ёрдам беришга тайёрлигини айтди.
Янгиликлар лентаси
0