Ханчжоу-2022: Ўзбекистон делегацияси Параосиё ўйинларини муваффақиятли бошлади

© Национальный Паралимпийский комитет Узбекистана.Ўзбекистон делегацияси Пара Осиё ўйинларини муваффақиятли бошлади
Ўзбекистон делегацияси Пара Осиё ўйинларини муваффақиятли бошлади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2023
Oбуна бўлиш
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида IV Параосиё ўйинлари старт олди.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида IV Параосиё ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон делегацияси мусобақанинг биринчи кунини муваффақиятли бошлади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида IV Параосиё ўйинлари бошланди.

"Параканоэ баҳсларида Шаҳзода Мамадалиева (VL3), Иродахон Рустамова (VL2) ҳамда Азизбек Абдулҳабибов (KL2) ўз дастурларида олтин медалларни қўлга киритишди", — дейилади хабарда.

Айни пайтда енгил атлетика баҳсларида медаллар ўйналмоқда. Сарвар Азимов F32 классида кечган клаб улоқтириш баҳсида 39.13 метр билан бронза медалига сазовор бўлди.
Ўзбекистон делегацияси медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида Хитойдан сўнг 2-ўринда бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0