Трамп Вашингтонни дунёдаги энг хавфли пойтахт деб атади

© AP Photo / Charles KrupaДональд Трамп на предвыборном митинге в Манчестере. Архивное фото
Дональд Трамп на предвыборном митинге в Манчестере. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2023
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Трамп АҚШ ҳозирги президент Жо Байденнинг миграция сиёсати туфайли “чиқиндихонага” айланганини айтган эди.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Вашингтонни дунёдаги энг хавфли пойтахт деб атади. Бу ҳақда Трамп ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Вашингтон ифлос, жиноятчилик тўлиб тошган ҳалокатли тузоққа айланди. <...> Ҳозир у, эҳтимол, дунёдаги энг хавфсиз бўлмаган пойтахт”, - дея ёзган собиқ раҳбар.
Сиёсатчи агар у президент сайловида ғолиб чиқса, шаҳарни ободонлаштириш ва унинг аввалги қиёфасини тиклаш билан шуғулланишга ваъда берган.
Аввалроқ Трамп АҚШ ҳозирги президент Жо Байденнинг миграция сиёсати туфайли “чиқиндихонага” айланганини маълум қилган эди.
АҚШда президенти сайлови 2024 йилда бўлиб ўтади. Дональд Трамп 2022 йил ноябрида давлат раҳбари лавозими учун курашишга кирганини билдирган эди.
Янгиликлар лентаси
0