Тошкент вилоятида 6 та машина тўқнашиб кетди - видео

© Unsplash / Clark Van Der BekenРазбитый автомобиль. Иллюстративное фото
Разбитый автомобиль. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2023
Oбуна бўлиш
Аварияга ҳайдовчилар оралиқ масофани сақламагани сабаб бўлган.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 6 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 21 октябр куни соат 20:00 ларда туман ҳудудидан ўтган 4Р-22 автомобил йўлининг 20-километрида содир бўлган.
Барча машиналар бир йўналишда ҳаракатланган. Тўқнашувга ёмғирли ҳавода масофани сақламаслик сабаб бўлган.
Ҳайдовчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳеч ким жиддий жароҳат олмагани айтилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0