Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина махсус хизматлари МРБ кўмагида ўнлаб россияликларни ўлдирган — АҚШ ОАВ

© Sputnik / СтрингерТабличка на здании Службы безопасности Украины (СБУ) в Киеве.
Табличка на здании Службы безопасности Украины (СБУ) в Киеве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2023
Oбуна бўлиш
АҚШ Марказий Разведка бошқармаси Украина хавфсизлик хизмати таркибида қотилликлар билан шуғулланувчи махсус бошқарма ташкил этиб, уни қўллаб-қувватлаб келмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) россиялик ватанпарвар Дарья Дугинанинг ва яна ўнлаб кишиларнинг ўлдирилишини уюштирган, деб ёзмоқда АҚШнинг "The Washington Post" газетаси Украина ва АҚШ хавфсизлик хизматлари ходимларнинг сўзларига таяниб.
Мақолада айтилишига кўра, Дугина ўлдирилишидан бир ой олдин Россия ҳудудига украиналик аёл ва унинг 12 ёшли қизи Россияга кириб келган. Машина ичида мушук учун қафас бўлган ва унинг ичида портловчи қурилма яширилган бўлган.

Дарья Дугина 2022 йил 20 август куни кечқурун Москва вилоятининг Одинцово туманидаги Можайское шоссесида автомобиль портлаши оқибатида вафот этди. Россия ФХХ ушбу қотиллик ортида Украина махсус хизматлари тургани, жиноятчи эса Украина фуқароси Наталья Вовк эканлигини маълум қилди. Аслида улар Дарьянинг отаси, файласуф ва журналист Александр Дугинни ўлдирмоқчи бўлишган.

Мақолада айтилишига кўра, сўнгги 20 ой ичида Украина хавфсизлик хизмати ва Бош разведка бошқармаси Россия томонида бўлган ва махсус операцияни қўллаб-қувватлаган кишиларга нисбатан ўнлаб қотилликларни амалга оширган. Улар орасида Киевда бир неча журналистлар ўлдирилиши, ДХР ва ЛХР раҳбарларига ҳужумлар, Краснодарда собиқ сув ости кемаси капитани ўлдирилиши, Санкт-Петербургда кафеда блогерга уюштирилган суиқасдлар бор, дейилади мақолада.
Сентябрь ойида СБУнинг собиқ бошлиғи Валентин Наливайиченко "Economist" журналига маълум қилишига кўра, Қрим Россияга қўшилганидан ҳамда ДХР ва ЛХР ўз мустақиллигини эълон қилганидан сўнг 2015 йилда СБУ таркибида қотилликлар билан шуғулланувчи махсус "Бешинчи бошқарма" ташкил этилган (шу вақтга қадар тўртта бошқарма бўлган). Наливайченкога кўра, ўшанда Украина раҳбарияти "Россия ҳамкорларини фақат қамоққа олиш етарли эмас" деган қарорга келган.

"Марказий разведка бошқармаси СБУ билан биргаликда Россияга қарши "фаол чоралар" деб аталадиган операциялар учун СБУнинг мутлақо янги дирекцияни яратиш устида ишлади. Янги бўлинма прозаик равишда “бешинчи дирекция” деб номланган. Кейинроқ Британиянинг МИ6 билан ҳамкорлик қилиш учун "олтинчи дирекция" ҳам қўшилган”, — дейилади нашрда.

АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси (МРБ) Украина Бош разведка бошқармасининг янги “махсус кучлар” штаб-квартирасини қуриш ва жиҳозлаш учун катта сармоя киритган. Янги бошқарма ходимлари Украинада ҳам, АҚШда ҳам ўқитилган, махсус тайёргарликдан ўтган, деб ёзади "Вашингтон Пост".

“Марказий разведка бошқармаси Украина Бош разведка бошқармасини “махсус кучлари” (спецназ) ва электрон жосуслик бўлими учун алоҳида янги штаб-квартира биноларини қуриш учун пул тўлаган”, — дейилади нашрда.

Шунингдек, МРБ Украина Бош разведка бошқармасига жосуслик учун зарур жиҳозларни олишда ёрдам берган. Украиналиклар эса олинган маълумотлари билан америкаликлар билан "ўртоқлашган".
Бундан ташқари МРБ украиналик "ҳамкасбларини" барча керакли разведка маълумотлар билан тўлиқ таъминлаб турган ва уларга олинган ахборотни қайта ишлашга ёрдам берган.
Ана шундай ҳамкорлик натижасида украина махсус хизматлари Москвага дрон ҳужумлари, Россия ҳарбий кемаларига экипажсиз катерлар ёрдамида ҳужум қилиш, Қрим кўпригида икки маротаба теракт уюштиришга муваффақ бўлишган.
Одатда бундан операциялар олдидан СБУ МРБни хабардор қилган, лекин америкаликларнинг жавоби доим бир хил бўлган "Биз бунда иштирок этишни истамаймиз". Жавоб шундай бўлсада МРБ СБУ ва Украинанинг Бош разведка бошқармасининг Россия ичкарисида, тинч аҳолига қарши қартилган, террорчилик ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этиб келмоқда.
"Вашингтон Пост" муаллифлари бундай фаолиятни бошқа давлатлар ичида кўплаб қотилликлар уюштирган Исроилнинг "Моссад" махсус хизмати фаолиятига қиёслаган.
Янгиликлар лентаси
0