Самарқандда Марказий Осиё энергетиклари йиғилади — муҳокама этиладиган масалалар

© Sputnik / Актан ТемиркановВид на Самарканд. Архивное фото
Вид на Самарканд. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2023
Oбуна бўлиш
Марказий Осиё энергетиклари куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларини муҳокама этишади.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Самарқанд шаҳрида 25–26 октябрь кунлари Марказий Осиё энергетикларининг навбатдаги кенгаши бўлиб ўтади, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.
Самарқандда Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг навбатдаги қирқ иккинчи йиғилиши ҳамда Марказий Осиё Мувофиқлаштирувчи электр энергетика кенгашининг қирқинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Унга “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти мезбонлик қилади.
Халқаро тадбирда Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон электр энергетика ташкилотлари иштирок этади.
Россиядан ташриф буюрувчи мутахассислар эса кузатувчи мақомида қатнашишади.
“Ишчи тартибда ўтадиган йиғилишда Марказий Осиё минтақасида 2023/2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари, бу борада амалга оширилган юмушлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳамда уларнинг ечимлари атрофлича таҳлил қилинади”, — дейилади хабарда.
Қуйидаги масалалар муҳокама этилади:
куз-қиш мавсумида Марказий Осиё электр энергетика ҳалқа тизимида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш учун зарур амалиётлар;
каскадли ўчишларнинг олдини олиш;
қайта тикланувчи энергия манбаларини электр энергетика тармоғига улаш ва уларни тўғри эксплуатация қилиш;
минтақада сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш истиқболлари.
Маълумот учун, шу йилнинг 4–6 май кунлари Тожикистонда Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг навбатдаги ҳамда Марказий Осиё Мувофиқлаштирувчи электр энергетика кенгаши ўлиб ўтган эди. Тадбирда Кенгашнинг мезбонлик навбати расман Ўзбекистонга ўтгани маълум қилинган.
Янгиликлар лентаси
0