Ўзбекистон Қирғизистонга иккита Ми-8МТВ ҳарбий-транспорт вертолётини топширди

© FOTO Пресс-служба президента КРЎзбекистон Қирғизистонга иккита Ми-8МТВ ҳарбий-транспорт вертолётини топширди
Ўзбекистон Қирғизистонга иккита Ми-8МТВ ҳарбий-транспорт вертолётини топширди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2023
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Вертолётлардан бири Қирғизистонга Ўзбекистон томонидан совға қилинган.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистон Қирғизистонга иккита Ми-8МТВ ҳарбий-транспорт вертолётини топширди, деб ёзмоқда Sputnik Қирғизистон.
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, Қирғизистон ҳарбий самолётлари парки иккита жанговар вертолёт билан тўлдирилди.
У 2021 йилда Ўзбекистон Қирғизистонга бепул ёрдам сифатида МИ-8МТВ ҳарбий вертолётини берганини таъкидлади.

"Шундан сўнг Қирғизистон ҳарбий самолётлари паркидаги худди шундай вертолётлардан бири капитал таъмирлаш учун давлатга қарашли "Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи"га топширилди. Таъмирлаш ишларини Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тўлиқ ўз зиммасига олди”, — дея ёзган Жапаров.

Қирғизистон Мудофаа вазирлиги мутахассислари самолётни қабул қилиб, Чирчиқ – Ўш, Ўш – Бишкек йўналиши бўйича етказиб беришди ва у тўлиқ ишга тайёрлигини маълум қилди.
"Буларнинг барчаси, албатта, Ўзбекистон президенти, муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг кўмаги ва назорати билан амалга ошди. Шу муносабат билан Шавкат Миромоновичга чуқур миннатдорлигимни билдираман", — дея қўшимча қилган Қирғизистон раҳбари.
Янгиликлар лентаси
0