Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ электрон меҳнат биржасининг афзалликлари нимада — вазирлик

© ЕАЭСФлаги ЕАЭС
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2023
Oбуна бўлиш
ЕОИИда ишлаб чиқилаётган электрон меҳнат биржаси трансчегаравий бандлик шаротларини яхшилайди.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларида айни дамда ишлаб чиқилаётган электрон меҳнат биржаси ЕОИИда трансчегаравий бандлик шартларини яхшилайди, деб хабар берди Қозоғистон Меҳнат ва бандлик вазирлиги РИА Новостига.

"Евроосиё электрон меҳнат биржаси Қозоғистон ташаббуси билан ва миллий иқтисодиётларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилмоқда. У ЕОИИга аъзо давлатларнинг меҳнат ресурсларидан фойдаланишда мобиллик ва самарадорликни оширишга қаратилган", - дейилади хабарда.

Вазирлик, хусусан, ЕОИИ электрон меҳнат биржасининг қуйидаги асосий афзалликларини санаб ўтган:
1.
ЕОИИ фуқаролари учун трансчегаравий ишга жойлашиш имкониятлари ва шароитлари яхшиланади.
2.
ЕОИИ бизнес ҳамжамиятлари учун қўшимча, қонуний ва самарали ёллаш воситаси пайдо бўлади.
3.
ЕОИИга аъзо давлатлар учун ўз иқтисодиётига қўшимча ишчи кучи жалб қилиш, масофавий бандлик шаклларини ривожлантириш, ҳамда келажакда ЕОИИда меҳнат ва бандлик соҳасини рақамлаштириш учун технологик асос яратилади
Шунингдек, янги хизмат Иттифоққа аъзо давлатнинг маълум бир минтақасида меҳнат бозори ва бандлик тўғрисида керакли маълумотлар олиш имкониятини ҳам яратади, дейилади хабарда.
Департамент маълумотларига кўра, ЕОИИ давлатларида 93 миллион меҳнатга лаёқатли фуқаролар яшайди ва улар учун Иттифоқнинг исталган давлатида тенг ҳуқуқли меҳнат шароитлари яратилади.
Бунга ЕОИИ доирасида босичма-босқич имзоланаётган шартномалар асос бўлади. Хусусан, 2023 йилда Иттифоқда илмий даражалар ва дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисида келишув имзоланди.
“Кўпгина мутахассисликлар бўйича (педагогик, юридик, тиббий ва фармацевтикадан ташқари) таълим тўғрисидаги ҳужжатлар ЕОИИга аъзо давлатлар ҳудудларида ўзаро тан олинади, бу эса меҳнат мигрантларини ҳужжатларни тан олишнинг узоқ ва қиммат процедураларидан ўтишдан озод қилади”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ЕОИИда пенсияларни ўзаро тан олиш ҳақидаги шартнома 2021 йил 1 январдан кучга кирган эди. Бу ЕОИИ давлатлари фуқароларига улар ишлаётган мамлакат фуқаролари билан тенг миқдорда пенсия олиш ҳуқуқини беради.
Янгиликлар лентаси
0