https://sputniknews.uz/20231022/ozbekiston-erlar-foydalanish-40197136.html
Ўзбекистон ерларидан ким қандай фойдаланмоқда — тафсилотлар
Ўзбекистон ерларидан ким қандай фойдаланмоқда — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Республиканинг 245,1 минг гектар майдонига сабзавотлар, 1 546,3 минг гектарига эса донли экинлар экилган. 22.10.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-10-22T08:46+0500
2023-10-22T08:46+0500
2023-10-22T08:46+0500
жамият
ўзбекистон
мева-сабзавот
картошка
қишлоқ хўжалиги
фермерлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/19/16072386_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_d23ccbd4b64949c03a0cfa1fe9502f09.jpg
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Ўзбекистон бўйича энг кўп сабзавотлар деҳқон ва томорқа хўжаликларида етиштирилмоқда, дея хабар берди Статистика агентлиги.Шу йилнинг 1 июль ҳолатига республика бўйича сабзавотлар экилган майдон 245,1 минг гектарни ташкил этди.Хўжалик тоифалари бўйича таҳлил қилинганда, экилган сабзавотлар умумий майдонининг 24,6 % фермер хўжаликларига, 70,9 % деҳқон ва томорқа хўжаликларига, 4,5 % қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келган.Республика бўйича картошка экилган майдони 114,4 минг гектарни ташкил этди. Экилган картошка умумий майдонининг 22,3 % фермер хўжаликларига, 74,4 % деҳқон ва томорқа хўжаликларига, 3,3 % қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келган.Шунингдек, республика бўйича жами донли экинлар экилган майдони 1 546,3 минг гектарни ташкил этди. Экилган дон экинлари умумий майдонининг 74,7 % фермер хўжаликларига, 10,0 % деҳқон ва томорқа хўжаликларига, 15,3 % қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тегишли.Январь - июнь ойларида республика бўйича жами 1 020,0 минг тонна мева ва резаворлар етиштирилиб, ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,0 % га кўп.Етиштирилган мева ва резаворлар умумий ҳажмининг 61,9 % деҳқон ва томорқа хўжаликларига, 36,8 % фермер хўжаликларига ва 1,3 % қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келган.2023 йилнинг биринчи 6 ойи давомида республика бўйича жами 243,2 минг тонна полиз экинлари етиштирилди. У ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 %га ўсиш қайд этилган.Хўжалик тоифалари бўйича етиштирилган полиз экинлари умумий ҳажмининг энг катта қисми деҳқон ва томорқа хўжаликлари (55,3 %), фермер хўжаликлари (40,8 %) ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга (3,9 %) тўғри келади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/19/16072386_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_91ab6a981dcded997cf3549557e30874.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, мева-сабзавот, картошка, қишлоқ хўжалиги, фермерлар
жамият, ўзбекистон, мева-сабзавот, картошка, қишлоқ хўжалиги, фермерлар
Ўзбекистон ерларидан ким қандай фойдаланмоқда — тафсилотлар
Республиканинг 245,1 минг гектар майдонига сабзавотлар, 1 546,3 минг гектарига эса донли экинлар экилган.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Ўзбекистон бўйича энг кўп сабзавотлар деҳқон ва томорқа хўжаликларида етиштирилмоқда, дея хабар берди
Статистика агентлиги. Шу йилнинг 1 июль ҳолатига республика бўйича сабзавотлар экилган майдон 245,1 минг гектарни ташкил этди.
Хўжалик тоифалари бўйича таҳлил қилинганда, экилган сабзавотлар умумий майдонининг 24,6 % фермер хўжаликларига, 70,9 % деҳқон ва томорқа хўжаликларига, 4,5 % қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келган.
Республика бўйича картошка экилган майдони 114,4 минг гектарни ташкил этди. Экилган картошка умумий майдонининг 22,3 % фермер хўжаликларига, 74,4 % деҳқон ва томорқа хўжаликларига, 3,3 % қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келган.
Шунингдек, республика бўйича жами донли экинлар экилган майдони 1 546,3 минг гектарни ташкил этди. Экилган дон экинлари умумий майдонининг 74,7 % фермер хўжаликларига, 10,0 % деҳқон ва томорқа хўжаликларига, 15,3 % қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тегишли.
Январь - июнь ойларида республика бўйича жами 1 020,0 минг тонна мева ва резаворлар етиштирилиб, ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,0 % га кўп.
Етиштирилган мева ва резаворлар умумий ҳажмининг 61,9 % деҳқон ва томорқа хўжаликларига, 36,8 % фермер хўжаликларига ва 1,3 % қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келган.
2023 йилнинг биринчи 6 ойи давомида республика бўйича жами 243,2 минг тонна полиз экинлари етиштирилди. У ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 %га ўсиш қайд этилган.
Хўжалик тоифалари бўйича етиштирилган полиз экинлари умумий ҳажмининг энг катта қисми деҳқон ва томорқа хўжаликлари (55,3 %), фермер хўжаликлари (40,8 %) ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга (3,9 %) тўғри келади.