Мирзиёев Жонсаид Турдиев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

© УзАЖонсаид Турдиев
Жонсаид Турдиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев, Танзила Нарбаева, Нуриддин Исмоилов, Абдулла Арипов, Зоир Мирзаев, Абдулло Хурсанов Ўзбекистон қаҳрамони Жонсаид Турдиев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдиришди.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Ўзбекистон қаҳрамони Жонсаид Турдиев 69 ёшида вафот этди, деб ёзмоқда ЎзА.
Жонсаид Турдиев вафоти муносабати билан президент Шавкат Мирзиёев, Сенат раиси Танзила Нарбаева, Қуйи палата спикери Нуриддин Исмоилов, Бош вазир Абдулла Арипов, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбари ҳамдардлик билдиришди.

"Мамлакатимиз кон-металлургия соҳасининг таниқли вакили, самимий ва камтарин инсон Жонсаид Турдиевнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади", — дейилади ҳамдардлик матнида.

Турдиев 1954 йил 20 июнь куни Тошкент вилоятининг Бўка туманида туғилди. Ўрта мактабни тугатиб, ҳарбий хизматни ўтагач, Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги 80-автокорхонада ҳайдовчи бўлиб иш бошлади.
1977 йилдан меҳнат фаолиятини Олмалиқ кон-металлургия комбинати тизимида давом эттириб, қарийб ўттиз йил мобайнида "Қолмақир" конида самарали хизмат қилди, кўплаб шогирдлар тайёрлаб, мамлакатимизнинг тоғ-кон саноати ривожига катта ҳисса қўшди.
Турдиевнинг давлат ва халқ олдидаги хизматлари юксак эътироф этилиб, у 1998 йилда "Ўзбекистон Қаҳрамони" олий унвони ҳамда "Олтин юлдуз" медали билан мукофотланган эди.
Янгиликлар лентаси
0