АҚШ қайси давлатларга кўпроқ пул берган?

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Медиабанкка ўтишДоллар
Доллар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2023
Oбуна бўлиш
Украина АҚШдан ёрдам олиш бўйича иккинчи ўринни эгаллаши мумкин.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Агар Вашингтон Киев ва Тел-Авивга мос равишда 61,3 миллиард ва 14,3 миллиард долларлик ёрдам пакетларини ажратса, 2001 йилдан 2023 йилгача АҚШдан олинган ёрдам ҳажми бўйича етакчилар Афғонистон, Украина ва Исроил бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилди.
Аввалроқ Оқ уй шу ҳафта бошида АҚШ президенти Жо Байден Конгрессдан Украинага 61,3 миллиард доллар, Исроилга эса 14,3 миллиард доллар ёрдам сўраганини маълум қилган эди.
Бундан олдин у телевидение орқали халққа мурожаат қилиб, Конгрессни унга Украинага узлуксиз қурол етказиб беришни давом эттириш имкониятини беришга чақирган. Байден Капитолийга Украина, Исроил ва бошқа "танқидий" Америка иттифоқчиларига ёрдам бериш учун фавқулодда бюджет сўровини юборди.
РИА Новостининг АҚШ Давлат департаменти маълумотларига асосланган ҳисоб-китобларига кўра, 2001 йилдан бери Америкадан энг кўп маблағ олувчилар орасида мутлақ етакчи Афғонистон бўлиб, 2023-йил 30 сентябрь ҳолатига кўра АҚШдан 111,7 миллиард доллар олган.
Иккинчи ўринда Ироқ 64,4 миллиард доллар, учинчи – Исроил, 63,1 млрд доллар, тўртинчи - Миср 33,6 миллиард доллар, бешинчи - 30,4 миллиард доллар билан Украина турибди.
Топ-10 таликка Иордания (23,5 миллиард доллар) ҳам киради. Покистон ва Эфиопиянинг ҳар бири 17,5 миллиард доллар, Кения 13,3 миллиард доллар, Колумбия эса 12,2 миллиард доллар олган.
Бундан ташқари, сўнгги икки йил ичида Киев 2021 йил 1 октябрдан 2023 йил 30 сентябргача 24,6 миллиард доллар олган Америка молиясининг асосий олувчисига айланди.
Бу вақт ичида Исроил 3,3 миллиард доллар, Афғонистон 2,7 миллиард, Ироқ 824,5 миллион, Миср эса 353 миллион доллар қабул қилиб олган.
Янгиликлар лентаси
0