Наманганда халқаро асал фестивали ўтказилади

© Хокимият Наманганской областиНаманганда халқаро асал фестивали ўтказилади
Наманганда халқаро асал фестивали ўтказилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2023
Oбуна бўлиш
Мазкур фестивалда маҳаллий ва хорижий асал етиштирувчилар ўз маҳсулотлари билан иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Жорий йилнинг 27–29 октябрь кунлари Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” тематик боғида II-халқаро асал фестивали ўтказилади. Бу ҳақда Наманган вилояти хокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур фестивалда маҳаллий ва хорижий асал етиштирувчилар ўз маҳсулотлари билан иштирок этади.
Бундан ташқари, тадбир дастуридан Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги туризмини ривожлантириш масалаларига бағишланган “Илмий-амалий конференция” ва асал кўргазмалари, спорт мусобақалари, меҳмонлар учун концерт, шунингдек асаларичилик соҳасидаги етакчи маҳаллий ва хорижлик мутахассислардан маҳорат дарслари ўрин олган.
Фестиваль доирасида “Афсоналар водийси” тематик боғида “Энг яхши қадоқланган асал” ва “Энг табиий асал” номинациялари бўйича танловлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0