https://sputniknews.uz/20231021/mirziyoev-yth-oqibatida-olim-va-jarohatlanish-holatlari-kopligini-tanqid-qildi-40191872.html
Мирзиёев ЙТҲ оқибатида ўлим ва жароҳатланиш ҳолатлари кўплигини танқид қилди — видео
Мирзиёев ЙТҲ оқибатида ўлим ва жароҳатланиш ҳолатлари кўплигини танқид қилди — видео
Sputnik Ўзбекистон
Масъулларнинг қониқарсиз фаолиятига депутатлар бефарқ бўлиб ўтиргани ҳам афсус билан қайд этилди.
2023-10-21T17:03+0500
2023-10-21T17:03+0500
2023-10-21T17:03+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
йтҳ
танқид
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/16/39230630_0:12:1280:732_1920x0_80_0_0_782f750e9002b3c6058b25047bbafdcc.jpg
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Кеча, 20 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев йўллардаги ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият анча аянчли аҳволда эканини кўрсатиб ўтди.Президент йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ўлим ва жароҳатланиш ҳолатлари кўплигини, тегишли раҳбарлар бунга лоқайд бўлиб ўтирганини жиддий танқид қилди.Масъулларнинг қониқарсиз фаолиятига депутатлар бефарқ бўлиб ўтиргани ҳам афсус билан қайд этилди.Президент мисол сифатида Хитой пойтахти Пекин ва Россия пойтахти Москвадек йирик шаҳарларда тирбандлик деярли кузатилмаслигини тилга олди, Ўзбекистонда ҳам шунга интилиш шартлигини кўрсатиб ўтди.Умуман, транспорт вазири ва бошқа мутасаддиларга жамоат транспортини ривожлантириш, светофорлар ва йўл чизиқларини ўрнатиш, тирбандликнинг олдини олиш, пойтахт кўчалари ва ҳудудлардаги йўлларни тартибга солиш бўйича қатъий чоралар кўриш топширилди. 2024 йил бу борада жиддий ўзгаришлар йили бўлишини таъминлаш вазифаси қўйилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/16/39230630_108:31:1064:748_1920x0_80_0_0_0ff8808393983a22fdb4de13d9627c95.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев йтҳ
Мирзиёев ЙТҲ оқибатида ўлим ва жароҳатланиш ҳолатлари кўплигини танқид қилди — видео
Масъулларнинг қониқарсиз фаолиятига депутатлар бефарқ бўлиб ўтиргани ҳам афсус билан қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Кеча, 20 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев йўллардаги ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият анча аянчли аҳволда эканини
кўрсатиб ўтди. Президент йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ўлим ва жароҳатланиш ҳолатлари кўплигини, тегишли раҳбарлар бунга лоқайд бўлиб ўтирганини жиддий танқид қилди.
“Ёшлар ўляпти, 4000 та, 4200 та одам авариядан ўляпти. Бекордан бекор. Сен ҳам, транспорт вазири бўла туриб, шунга бефарқ бўлмасдан, президент қабул қилган қарорини, светофорларни жой-жойига қўйишга масъулмисан, йўқми? Нимага одамлар ўлиши керак чорраҳалар тўғирланмагани учун?” - дея савол қўйди президент транспорт вазирига.
Масъулларнинг қониқарсиз фаолиятига депутатлар бефарқ бўлиб ўтиргани ҳам афсус билан қайд этилди.
“Нимага президент ташвиш қилиб, ҳаммани “ёндириши” керак? Нимага сизлар (депутатлар) “ёнмайсизлар”? Шунча одам ўлиб кетяпти, ижтимоий тармоқларга қараб бўлмайди - дод-фарёд одамлар ўлгани учун. Ижтимоий тармоқ дегани - халқни овози дегани”, - деди давлат раҳбари.
Президент мисол сифатида Хитой пойтахти Пекин ва Россия пойтахти Москвадек йирик шаҳарларда тирбандлик деярли кузатилмаслигини тилга олди, Ўзбекистонда ҳам шунга интилиш шартлигини кўрсатиб ўтди.
Умуман, транспорт вазири ва бошқа мутасаддиларга жамоат транспортини ривожлантириш, светофорлар ва йўл чизиқларини ўрнатиш, тирбандликнинг олдини олиш, пойтахт кўчалари ва ҳудудлардаги йўлларни тартибга солиш бўйича қатъий чоралар кўриш топширилди. 2024 йил бу борада жиддий ўзгаришлар йили бўлишини таъминлаш вазифаси қўйилди.