Тошкентнинг Сергели ва Яшнобод туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилди

© unsplash/KWON JUNHOГорящая газовая плита.
Горящая газовая плита. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2023
Oбуна бўлиш
Пойтахтнинг Сергели ва Яшнобод туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Тошкентнинг Сергели ва Яшнобод туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилди, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтнинг Сергели ва Яшнобод туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 20 октябрь куни газ таъминоти тўхтатилади.
Сергели туманида 10:00 дан 16:00 гача:
Қумариқ маҳалласи;
Улгуржи истеъмолчилар — 4 та.
Яшнобод туманида 11:00 дан 18:00 гача:
Янгиҳаёт кўчасидаги хонадонлар;
Улгуржи истеъмолчилар — 5 та.
Янгиликлар лентаси
0