Тошкент аэропорти эстакадасидаги камералар жарима солишни бошлайди

© Пресс-служба "Uzbekistan Airports"Тошкент аэропорти эстакадаси
Тошкент аэропорти эстакадаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2023
Oбуна бўлиш
1 ноябрдан Тошкент аэропорти эстакадасида белгиланган вақтдан кўп турган машиналарга автоматик равишда жарима ёзиш бошланади.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Тошкент халқаро аэропортидаги йўл ўтказгич (эстакада)да рухсат этилган тўхташ вақтидан ортиқча турган ҳайдовчилар жаримага тортилади. Эстакадада ўрнатилган йўл камералари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси тизимлари билан интеграция қилинди. Бу ҳақда “Uzbekista Airports” матбуот хизмати хабар бермоқда.
2021 йил июль ойидан бошлаб Тошкент аэропорти эстакадасига кириш йўловчилар ва кузатувчилар учун очилиб, муайян қоидалар ўрнатилган. Хусусан, турли тоифадаги транспортлар учун — енгил автомобиллар учун — 5 дақиқагача, туристик автобуслар ва микроавтобуслар учун — 10 дақиқагача тўхтаб туриш вақти белгиланган.
Йўл ўтказгичнинг ўнг ва чап қисмларини ажратиб турувчи сариқ чизиқда ҳам тўхташ тақиқланади. Шу пайтга қадар юриш қоидаларига риоя қилиш ва йўл ўтказгичда ҳаракатни тартибга солиш билан аэропорт шуғулланаётган эди.
1 ноябрдан бошлаб тизим автоматик равишда ишлайди. Хусусан, тўхташ белгиланган вақтидан ошиб кетганда (тўхтаб туриш тақиқланади) ва сариқ чизиқда тўхтаб туриш учун ҳайдовчиларга жарималар автоматик тарзда белгиланади.
Йўл ўтказгичда бир вақтнинг ўзида 30 тагача автомобиль ёки сайёҳлик автобусларини ҳисобга олган ҳолда 17 тагача автомобиль бўлиши мумкин.
Узоқ туришни режалаштираётган ҳайдовчиларга жўнаш терминали олдидаги автомобиль турар жойларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Янгиликлар лентаси
0