https://sputniknews.uz/20231020/tehnonikol-ozbekistonda-zavod-quradi-40180356.html
Россиянинг энг йирик изоляцион материаллар ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистонда завод қуради
Россиянинг энг йирик изоляцион материаллар ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистонда завод қуради
Sputnik Ўзбекистон
Технониколь Ангренда йилига 300 минг м3 тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи завод қуради. Корхона 2025 йилда ишга тушиши режалаштирилган. 20.10.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-10-20T20:17+0500
2023-10-20T20:17+0500
2023-10-20T20:17+0500
иқтисод
россия
ўзбекистон
инвестиция
бизнес
ўзбекистон - россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/14/40180828_0:78:826:542_1920x0_80_0_0_c5c468df79e2e437c77babec8cf50339.jpg
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Россиянинг энг йирик изоляцион материаллар ишлаб чиқарувчи компанияси "Технониколь" Ўзбекистонда завод қуради. Бу ҳақида Россиянинг Ўзбекистондаги ҳамкорлик маркази "Россотрудничество" Sputnik мухбирига маълум қилди. Россиянинг "ТехноНИКОЛ" компанияси Ангрен шаҳрида экструдировка қилинган кўпикли полистиролдан (XPS) иссиқлик изоляцион материаллар ишлаб чиқарувчи завод қуриш бўйича инвестиция лойиҳаси бошланганини маълум қилди.Лойиҳа нафақат завод, балки маҳсулот сақланадиган омборхона қуриш, шунингдек, 1,5 гектарга яқин асфальт майдончасини қуришни ҳам назарда тутади.Тошкентда қуриладиган ишлаб чиқариш корхонаси пойдевор, кўмилган конструкциялар, поллар, фасадлар, томлар ва бошқа қурилиш конструкцияларини изоляциялаш учун мўлжалланган қалинлиги 20 мм. дан 120 мм.гача бўлган XPS плиталарининг тўлиқ ассортиментини ишлаб чиқаради.Айтиш жоизки, "Технониколь" корпорацияси Россия ва бутун МДҲ бозорида энг йирик изоляцион материаллар ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади. Корхона хилма хил ва замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаради. Улар орасида рулонли топ ёпиш материаллари, дренаж мембраналари, полимер мембраналар, хилма хил иссиқлик изоляция материаллари, композит ва битумли черепица, қорақоғоз ва кўплаб турдаги герметиклар, йўл қурилиши учун материаллар бор.Бугунги кунда "Технониколь" таркибига Россия ва хорижий давлатларга жойлашган 68 та ишлаб чиқариш майдончаси ва 20 та ўқув марказлари, 10 та илмий-тадқиқот маркази ишламоқда. Ходимлар сони 6000 дан ортиқ.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/14/40180828_0:0:826:619_1920x0_80_0_0_ca2d753c8925e4907b8bc99fb27357d3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, россия, ўзбекистон, инвестиция, бизнес, ўзбекистон - россия
иқтисод, россия, ўзбекистон, инвестиция, бизнес, ўзбекистон - россия
Россиянинг энг йирик изоляцион материаллар ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистонда завод қуради
Технониколь Ангренда йилига 300 минг м3 тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи завод қуради. Корхона 2025 йилда ишга тушиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Россиянинг энг йирик изоляцион материаллар ишлаб чиқарувчи компанияси "Технониколь" Ўзбекистонда завод қуради. Бу ҳақида Россиянинг Ўзбекистондаги ҳамкорлик маркази "Россотрудничество" Sputnik мухбирига маълум қилди.
Россиянинг "ТехноНИКОЛ" компанияси Ангрен шаҳрида экструдировка қилинган кўпикли полистиролдан (XPS) иссиқлик изоляцион материаллар ишлаб чиқарувчи завод қуриш бўйича инвестиция лойиҳаси бошланганини маълум қилди.
Лойиҳага киритилган сармоянинг умумий ҳажми 13 миллион доллардан ортиқни ташкил этади. Янги завод қурилиши 2024 йилда бошланиши ва корхона 2025 йилда ишга туширилиши режалаштирилган. Корхона қуввати йилига 300 минг куб метрга яқин тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этади.
Лойиҳа нафақат завод, балки маҳсулот сақланадиган омборхона қуриш, шунингдек, 1,5 гектарга яқин асфальт майдончасини қуришни ҳам назарда тутади.
Тошкентда қуриладиган ишлаб чиқариш корхонаси пойдевор, кўмилган конструкциялар, поллар, фасадлар, томлар ва бошқа қурилиш конструкцияларини изоляциялаш учун мўлжалланган қалинлиги 20 мм. дан 120 мм.гача бўлган XPS плиталарининг тўлиқ ассортиментини ишлаб чиқаради.
Айтиш жоизки, "Технониколь" корпорацияси Россия ва бутун МДҲ бозорида энг йирик изоляцион материаллар ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади. Корхона хилма хил ва замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаради.
Улар орасида рулонли топ ёпиш материаллари, дренаж мембраналари, полимер мембраналар, хилма хил иссиқлик изоляция материаллари, композит ва битумли черепица, қорақоғоз ва кўплаб турдаги герметиклар, йўл қурилиши учун материаллар бор.
Бугунги кунда "Технониколь" таркибига Россия ва хорижий давлатларга жойлашган 68 та ишлаб чиқариш майдончаси ва 20 та ўқув марказлари, 10 та илмий-тадқиқот маркази ишламоқда. Ходимлар сони 6000 дан ортиқ.