Спорт курашлари: Нукусда ўтган халқаро мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ғолиб бўлишди

© НОКАимбетова и Сафаров в четвертьфинале
Аимбетова и Сафаров в четвертьфинале - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2023
Oбуна бўлиш
Нукусда спорт курашлари бўйича халқаро мусобақа ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Нукусда ўтган спорт курашлари бўйича халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Қорақалпоғистон республикасида 17-19-октябрь кунлари спорт курашлари бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди.
“New Uzbekistan” номи остида биринчи бор ташкил этилган катталар ўртасидаги турнирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусдан ташриф буюрган полвонлар баҳс олиб боришди.
“Ҳар уч йўналишда 14 та вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди”, — дейилади хабарда.
Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Беларусь ҳамда Қозоғистон жамоаларига насиб этди.
Янгиликлар лентаси
0