https://sputniknews.uz/20231020/sirdaryo-rossiya-20-mln-dollar-biotexnologik-majmua-40162364.html
Сирдарёда Россия билан ҳамкорликда 20 млн долларлик биотехнологик мажмуа қурилади
Сирдарёда Россия билан ҳамкорликда 20 млн долларлик биотехнологик мажмуа қурилади
Sputnik Ўзбекистон
Янгиерда оқсилли озуқа, озиқ-овқат қўшимчалари ва биополимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.
2023-10-20T12:49+0500
2023-10-20T12:49+0500
2023-10-20T16:43+0500
ўзбекистон
сирдарё
россия
озиқ-овқат
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/14/40169620_0:233:3072:1961_1920x0_80_0_0_227fcdad1227d9d1f0f6d8b311ddca89.jpg
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида қиймати 20 млн долларлик биотехнологик мажмуа барпо этилади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.Вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Россиянинг "IMPACT-BIO" компанияси асосчиси Андрей Кирик ва компания директори Иван Савинцевни қабул қилди.Юзма-юз мулоқотда 4-5 октябрь кунлари Татаристон Республикаси Қозон шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистон–Россия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликнинг III форуми” доирасида эришилган дастлабки келишувлар муҳокама қилинди.Компания вакиллари Янгиер эркин саноат зонаси ҳудудида қиймати 20 миллион долларлик оқсилли озуқа, озиқ-овқат қўшимчалари ва биополимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш устида иш олиб борилаётгани хусусида тўхталиб ўтди.Агар зарурий шароитлар яратилса, мазкур лойиҳани амалга оширишга тайёр эканликларини маълум қилди.Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Россия ҳукумат муассасалари, уюшма ва компаниялари орасида жами 24 та ҳужжат имзоланди.
ўзбекистон
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/14/40169620_313:0:3044:2048_1920x0_80_0_0_7a7cf3a4002e0ab99f4904cb1ed391c4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сирдарё россия 20 млн долларлик биотехнологик мажмуа оқсилли озуқа озиқ-овқат қўшимчалари биополимер маҳсулотлари
сирдарё россия 20 млн долларлик биотехнологик мажмуа оқсилли озуқа озиқ-овқат қўшимчалари биополимер маҳсулотлари
Сирдарёда Россия билан ҳамкорликда 20 млн долларлик биотехнологик мажмуа қурилади
12:49 20.10.2023 (янгиланди: 16:43 20.10.2023) Янгиерда оқсилли озуқа, озиқ-овқат қўшимчалари ва биополимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида қиймати 20 млн долларлик биотехнологик мажмуа барпо этилади, дея хабар берди
вилоят ҳокимлиги. Вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Россиянинг "IMPACT-BIO" компанияси асосчиси Андрей Кирик ва компания директори Иван Савинцевни қабул қилди.
Юзма-юз мулоқотда 4-5 октябрь кунлари Татаристон Республикаси Қозон шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистон–Россия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликнинг III форуми” доирасида эришилган дастлабки келишувлар муҳокама қилинди.
Компания вакиллари Янгиер эркин саноат зонаси ҳудудида қиймати 20 миллион долларлик оқсилли озуқа, озиқ-овқат қўшимчалари ва биополимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш устида иш олиб борилаётгани хусусида тўхталиб ўтди.
Агар зарурий шароитлар яратилса, мазкур лойиҳани амалга оширишга тайёр эканликларини маълум қилди.
"Вилоят ҳокими россиялик ҳамкорлар томонидан билдирилган таклифни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу борада биргаликда олиб бориладиган саъй-ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга келишиб олинди ва ўзаро англашув меморандуми имзоланди", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Россия ҳукумат муассасалари, уюшма ва компаниялари орасида жами 24 та
ҳужжат имзоланди.