Рекорд даражада пиёз етиштирган фермер муваффақият сирини айтди — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Жиззахлик гектардан 150 тонна пиёз ҳосили олган фермер юқори ҳосил олиш сирларини айтиб берди.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Фермер Бахтиёр Мирзаев бу йил рекорд миқдорида пиёз ҳосили етиштиргани ҳақида олдинроқ хабар берган эдик. Sputnik мухбири билан суҳбатда Бахтиёр ака ўз муваффақиятининг асосий сирлари билан бўлишди.
"Муваффацият эришишда энг асосийси — ақлий меҳнат, дейди Бахтиёр ака. —Технологияларни ишлатиш учун ҳам ақл керак. Масалан, мана шу томчилаб суғоришни."
Бахтиёр ака ўз далаларини суғориш учун тик қудуқ қазиб, томчилаб суғоришни йўлга қўйган. Фермернинг сўзларига кўра, ўғит жуда кам ишлатилади. Пиёз уруғини ҳам ўзлари етиштиради.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0