https://sputniknews.uz/20231020/oybek-biografiya-40171629.html
Ойбек — биография
Ойбек — биография
Sputnik Ўзбекистон
Ойбек - ХХ аср ўзбек адабиётининг энг йирик намоёндаси, атоқли адиб, шоир, олим, давлат ва жамоат арбоби.Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек 1905 йили Тошкент шаҳрида бўзчи оиласида туғилган. У яратган “Қутлуғ қон”, “Навоий”, “Улуғ йўл”, “Олтин водийдан шабадалар”, “Қуёш қораймас” каби романлари ўзбек реалистик романчилиги тараққиётида муҳим бир даврни ташкил этади.
2023-10-20T18:01+0500
2023-10-20T18:01+0500
2023-10-20T18:01+0500
биография
мусо тошмуҳаммад ўғли ойбек
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/14/40170534_0:44:408:274_1920x0_80_0_0_0714c12e9c8b56bcef9a8a03afebb158.jpg
Таржимаи ҳолиМусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек 1905 йили Тошкент шаҳрида бўзчи оиласида туғилган. Олдин ўрта мактабда, 1922-1925 йилларда эса Тошкент таълим ва тарбия техникумида таҳсил олган. Сўнгра Ўрта Осиё Давлат университетининг ижтимоий фанлар факультетида ўқиган. 1930 йили ўқишни битириб, олий мактабларда сиёсий иқтисоддан дарс берган.Ижодий йўлиОйбек адабиётга 1926 йили чоп этилган “Туйғулар” шеърий тўплами билан кириб келган. Шоирнинг “Дилбар - давр қизи” (1931), “Ўч” (1932), “Бахтигул ва Соғиндик” (1933), “Темирчи Жўра”(1933) достонлари ўз даврининг энг гўзал шеърий солномаларидир. Ойбек тарихий ва замонавий мавзуларда йигирмага яқин достонлар яратган. Ойбек шеърияти ниҳоятда гўзал бўлиб, ўзининг содда, равон ва ифодали тилда, бой ва ранг-баранг тасвирий воситаларда яратилганлиги билан алоҳида ажралиб туради. Жумладан, “Қуёш қушиғи” шеърида:Қуёш, нуринг тўкабер мўл- кўл!Баҳор, кетма, бизнинг бошлардан.Юртимизда қолмасин дашт-чўл,Чаман кулсин ҳатто тошлардан!Ёки:Ёр кетди, кўзим булоғи қолди,Сийнамда тирик фироқи қолди.Ишқ хотираси каби сочимнингЁшликда кўпайган оқи қолди...Ойбек моҳир шоир бўлгани каби етук романнавис ҳамдир. У яратган “Қутлуғ қон”, “Навоий”, “Улуғ йўл”, “Олтин водийдан шабадалар”, “Қуёш қораймас” каби романлари ўзбек реалистик романчилиги тараққиётида муҳим бир даврни ташкил этади.Ўзбек ҳалқининг 1916 йилги миллий озодлик қўзғолони ёзувчининг “Қутлуғ қон” (1940) романида зўр маҳорат билан реалистик ифодаланган бўлса, “Навоий” (1944) романида ўзбек адабиётида биринчи бўлиб, улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий образини яратди. Унинг “Олтин водийдан шабадалар” (1949) асарида халқимизнинг урушдан сўнги давр яратувчилик меҳнати, “Қуёш қораймас” (1958) романида иккинчи жаҳон уруши фожеалари ўз ифодасини топган. Адибнинг “Улуғ йўл” (1977) асари эса “Қутлуғ қон” романининг мантиқий давоми бўлиб, унда ёзувчи ҳалқ миллий онгининг шаклланишини моҳирона тасвирлаб берган.Ойбек 1949 йилда Покистонга саёҳат қилган. Адиб қардош халқ ҳаётини, фикр ва туйғуларини, кураш ва интилишларини “Покистон хотиралари” очерклари, қатор шеърлари, “Зафар ва Заҳро”, “Ҳақгўйлар”достонларида, ниҳоят, “Нур қидириб” қиссасида тасвирланган.Адибнинг автобиографик қиссаси “Болалик” 1963 йилда яратилган. Қиссанинг бош қаҳрамони ёш Мусо, яъни Ойбекнинг ўзидир.Ойбек – таржимонОйбек истеъдодли шоир, йирик носир бўлибгина қолмай, машҳур олим, публицист, танқидчи ва таржимон, давлат ва жамоат арбоби ҳамдир. Ўзбек китобхони Пушкиннинг “Евгений Онегин” шеърий романи, Лермонтовнинг “Маскарад”, “Мольернинг “Тартюф” драмаси, шунингдек, антик адабиёти намуналарини Ойбек таржимасида ўқишга муяссар бўлган.Ойбек 1943 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясига ҳақиқий аъзо этиб сайланган ва 1950 йилгача академияда ижтимоий фанлар бўлимининг раиси лавозимида фаолият юритган. У юқори малакали филологлар тайёрлашга катта ҳисса қўшган муҳтарам устоздир.Ойбекнинг эл-юрт олдидаги хизматлари муносиб баҳоланиб, унга Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти, “Буюк хизматлари учун” унвонлари берилган.Ёзувчи асарлари ўзбек адабиётиниг жаҳонаро шуҳратини янада оширди. Устоз маҳорати ёш ёзувчилар учун ижод дорилфунунига айланди. Ойбекнинг ўлмас асарлари маънавий хазинамиздан мустаҳкам ўрин олди ва умумхалқ мулки бўлиб қолди.Ойбек 1968 йил 1 июль куни 63 ёшида вафот этган. Вафотидан сўнг унинг 20 жилдлик тўла асарлари мажмуаси нашр этилган. Унинг хотирасига Тошкент метрополитени станцияси номланган. Шунингдек, ёзувчининг уй-музейи фаолият юритиб келади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/14/40170534_0:23:408:329_1920x0_80_0_0_05c4464fa9fb7d20336196c8d4e96003.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ойбек асарлари ойбек шеърияти ойбекнинг навоий романи хақида иншо ойбек ҳаёти ва ижоди ойбекнинг болалик қиссасининг аосий қаҳрамони
ойбек асарлари ойбек шеърияти ойбекнинг навоий романи хақида иншо ойбек ҳаёти ва ижоди ойбекнинг болалик қиссасининг аосий қаҳрамони
Ойбек — биография
Ойбек - ХХ аср ўзбек адабиётининг энг йирик намоёндаси, атоқли адиб, шоир, олим, давлат ва жамоат арбоби.
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек 1905 йили Тошкент шаҳрида бўзчи оиласида туғилган. Олдин ўрта мактабда, 1922-1925 йилларда эса Тошкент таълим ва тарбия техникумида таҳсил олган. Сўнгра Ўрта Осиё Давлат университетининг ижтимоий фанлар факультетида ўқиган. 1930 йили ўқишни битириб, олий мактабларда сиёсий иқтисоддан дарс берган.
Ойбек адабиётга 1926 йили чоп этилган “Туйғулар” шеърий тўплами билан кириб келган. Шоирнинг “Дилбар - давр қизи” (1931), “Ўч” (1932), “Бахтигул ва Соғиндик” (1933), “Темирчи Жўра”(1933) достонлари ўз даврининг энг гўзал шеърий солномаларидир. Ойбек тарихий ва замонавий мавзуларда йигирмага яқин достонлар яратган. Ойбек шеърияти ниҳоятда гўзал бўлиб, ўзининг содда, равон ва ифодали тилда, бой ва ранг-баранг тасвирий воситаларда яратилганлиги билан алоҳида ажралиб туради. Жумладан, “Қуёш қушиғи” шеърида:
Қуёш, нуринг тўкабер мўл- кўл!
Баҳор, кетма, бизнинг бошлардан.
Юртимизда қолмасин дашт-чўл,
Чаман кулсин ҳатто тошлардан!
Ёр кетди, кўзим булоғи қолди,
Сийнамда тирик фироқи қолди.
Ишқ хотираси каби сочимнинг
Ёшликда кўпайган оқи қолди...
Ойбек моҳир шоир бўлгани каби етук романнавис ҳамдир. У яратган “Қутлуғ қон”, “Навоий”, “Улуғ йўл”, “Олтин водийдан шабадалар”, “Қуёш қораймас” каби романлари ўзбек реалистик романчилиги тараққиётида муҳим бир даврни ташкил этади.
Ўзбек ҳалқининг 1916 йилги миллий озодлик қўзғолони ёзувчининг “Қутлуғ қон” (1940) романида зўр маҳорат билан реалистик ифодаланган бўлса, “Навоий” (1944) романида ўзбек адабиётида биринчи бўлиб, улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий образини яратди. Унинг “Олтин водийдан шабадалар” (1949) асарида халқимизнинг урушдан сўнги давр яратувчилик меҳнати, “Қуёш қораймас” (1958) романида иккинчи жаҳон уруши фожеалари ўз ифодасини топган. Адибнинг “Улуғ йўл” (1977) асари эса “Қутлуғ қон” романининг мантиқий давоми бўлиб, унда ёзувчи ҳалқ миллий онгининг шаклланишини моҳирона тасвирлаб берган.
Ойбек 1949 йилда Покистонга саёҳат қилган. Адиб қардош халқ ҳаётини, фикр ва туйғуларини, кураш ва интилишларини “Покистон хотиралари” очерклари, қатор шеърлари, “Зафар ва Заҳро”, “Ҳақгўйлар”достонларида, ниҳоят, “Нур қидириб” қиссасида тасвирланган.
Адибнинг автобиографик қиссаси “Болалик” 1963 йилда яратилган. Қиссанинг бош қаҳрамони ёш Мусо, яъни Ойбекнинг ўзидир.
Ойбек истеъдодли шоир, йирик носир бўлибгина қолмай, машҳур олим, публицист, танқидчи ва таржимон, давлат ва жамоат арбоби ҳамдир. Ўзбек китобхони Пушкиннинг “Евгений Онегин” шеърий романи, Лермонтовнинг “Маскарад”, “Мольернинг “Тартюф” драмаси, шунингдек, антик адабиёти намуналарини Ойбек таржимасида ўқишга муяссар бўлган.
Ойбек 1943 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясига ҳақиқий аъзо этиб сайланган ва 1950 йилгача академияда ижтимоий фанлар бўлимининг раиси лавозимида фаолият юритган. У юқори малакали филологлар тайёрлашга катта ҳисса қўшган муҳтарам устоздир.
Ойбекнинг эл-юрт олдидаги хизматлари муносиб баҳоланиб, унга Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти, “Буюк хизматлари учун” унвонлари берилган.
Ёзувчи асарлари ўзбек адабиётиниг жаҳонаро шуҳратини янада оширди. Устоз маҳорати ёш ёзувчилар учун ижод дорилфунунига айланди. Ойбекнинг ўлмас асарлари маънавий хазинамиздан мустаҳкам ўрин олди ва умумхалқ мулки бўлиб қолди.
Ойбек 1968 йил 1 июль куни 63 ёшида вафот этган. Вафотидан сўнг унинг 20 жилдлик тўла асарлари мажмуаси нашр этилган. Унинг хотирасига Тошкент метрополитени станцияси номланган. Шунингдек, ёзувчининг уй-музейи фаолият юритиб келади.