Муҳим муаммолар биргаликда ечим ва жамоавий ҳаракатни талаб қилади — Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев. Архивное фото
Шавкат Мирзиёев. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг иккинчи йиғилиши иштирокчиларига мурожаат йўллади.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Муҳим муаммолар биргаликда ечим ва жамоавий ҳаракатни талаб қилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг иккинчи йиғилиши иштирокчиларига йўллаган мурожаатида маълум қилинди.
Тошкентда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котиблари иккинчи йиғилиши ўтказилмоқда.

“Биз Ташкилот захираларидан имкон қадар самарали фойдаланиш ҳамда туркий мамлакатларнинг интеграция борасидаги салоҳиятини барча соҳаларда ошириш бўйича изчил иш олиб борамиз”, — дейилган мурожаатда.

Қайд этилишича, бугунги анжуман Ташкилот кун тартибидаги ўта муҳим воқеалардан биридир. Чунки ваколатли идораларнинг хавфсизликка қарши замонавий таҳдидларни бартараф қилиш ва мамлакатларни барқарор тараққий эттириш йўлларини излаш бўйича ҳамкорликдаги ишлари алоҳида аҳамият касб этиб бормоқда.
Бундай форматдаги учрашув хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш ҳамда бугунги нотинч дунёдаги умумий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши биргаликда жавоблар ишлаб чиқиш учун самарали майдон бўлиб хизмат қилади.

“Ишончим комилки, туркий тилли мамлакатлар Хавфсизлик кенгашлари котиблари даражасидаги кўп томонлама ҳамкорлик механизми Туркий давлатлар ташкилоти маконида хавфсизлик соҳасидаги мулоқотни мутлақо янги даражага олиб чиқади”, — дея қайд этди президент.

Таъкидланишича, ушбу йиғилиш халқаро миқёсда мураккаб вазият ҳукм сураётган бир шароитда бўлиб ўтмоқда. Бугунги кунда жаҳон прогноз қилиш қийин бўлган ва ҳатто олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларни келтириб чиқарадиган фундаментал ўзгаришларни бошидан кечирмоқда.
“Халқаро майдонда ўзаро ишонч ва бир-бирини тушуниш инқирози кескин сезилмоқда. Глобал ва минтақавий хавфсизликка қарши таҳдидлар кучаймоқда ва янги хавф-хатарлар вужудга келмоқда.Шу муносабат билан сизлар раҳбарлик қилаётган тузилма ва идораларга алоҳида масъулият юклатилмоқда”, — дейилган мурожаатда.
Мурожаатда келтирилишича, йиғилиш кун тартибига жуда сермазмун, биргаликда қарорлар қабул қилиш ҳамда ўзаро ҳамжиҳатликда фаолият юритишни талаб этадиган муҳим масалалар киритилган.
“Бугун сизлар терроризм, экстремизм ва ёшларнинг радикаллашуви, кибержиноятчилик, наркотик воситаларнинг тарқалиши, трансчегаравий жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши курашишда кучларни бирлаштириш ҳамда фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш билан боғлиқ бўлган кенг кўламдаги долзарб вазифалар юзасидан фикр алмашасиз”, — дея қўшимча қилди президент.
Янгиликлар лентаси
0