АҚШ Россия ДВЗЯИга оид қарор қабул қилган кун ядро полигонида синов ўтказди

CC BY 3.0 / Bill Ebbesen / Picture of Nevada Test Site, NV - Gate 1 (primary road).Невада синов полигони
Невада синов полигони - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2023
Oбуна бўлиш
АҚШ Невадаги ядро полигонида синов ўтказди.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. АҚШ Невадаги ядро полигонида Россия Давлат думаси Ядро синовларини ялпи тақиқлаш тўғрисидаги шартномани (ДВЗЯИ) ратификация қилишни қайтариб олиш қарорини қабул қилган кун синов ўтказди. Бу ҳақда РИА Новости Америка Энертетика вазирлигига таянган ҳолда хабар бермоқда.
“Невада миллий хавфсизлик объекти жамоаси (Невада синов полигони) Қўшма Штатларнинг бутун дунё бўйлаб кичик қудратли ядровий портлашларни аниқлаш имкониятини яхшилаш мақсадида объектда ерости кимёвий портлашни амалга оширди”, - дейилган вазирлик хабарида.
Синовлар чоршанба куни ўтказилган. Ўша куни Россия Давлат думаси ДВЗЯИни ратификация қилишни қайтариб олиш тўғрисидаги қонунни қабул қилган эди. Россия Федерация Кенгаши ҳужжатни 25 октябрь куни кўриб чиқади.
“Бу синов учун <…> юқори кучли ва радиоизотопли индикаторлар кимёвий портлаш моддаларидан фойдаланилди”, - дейилган хабарда.
“Ядро синовларини ялпи тақиқлаш тўғрисидаги шартнома” 1996 йилда қабул қилинган. Аммо қатор мамлакатлар, жумладан, АҚШ куни ҳозиргача ратификация қилмаган. Россия уни 2000 йилда ратификация қилган. Шу билан бирга ядро қуролига эга мамлакатлар бундай синовларни ўтказмаслик борасида ихтиёрий мажбуриятларни ўз зиммаларига олишган.
Март ойида Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков ДВЗЯИ атрофидаги вазият АҚШ хатти-ҳаракатлар туфайли катта хавотирга сабаб бўлаётганини маълум қилган эди.
Ядро синовларини ялпи тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ҳақида нималарни билмоқ зарур? - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2023
Ядро синовларини ялпи тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ҳақида нималарни билиш зарур
Янгиликлар лентаси
0