Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчилари аниқланди — улар кимлар?

© Министерство дошкольного и школьного образования УзбекистанаЙилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчилари аниқланди
Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчилари аниқланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Oбуна бўлиш
Тошкентда “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчилари аниқланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкентда “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
© Министерство дошкольного и школьного образования УзбекистанаЙилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчилари аниқланди
Определены лучшие учителя узбекского языка года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчилари аниқланди
"Мазкур танлов 3 босқичда бўлиб ўтди. Якуний натижаларга кўра энг юқори балл тўплаган она тили ва ўзбек тили фани ўқитувчилари (ҳар бир ўринга 1 нафар она тили ва 1 нафар ўзбек тили устозлари) мукофотлар билан тақдирланишди”, — дейилади хабарда.
Мукофотлар:
1-ўринга “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” I даражали дипломи, 25 млн. сўм пул мукофоти;
2-ўринга “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” II даражали дипломи, моноблок;
3-ўринга “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” III даражали дипломи, ноутбук.
Шунингдек, 2 нафар устозга “Ижодкор Устоз” ва “Изланувчан Устоз” номинациялари топширилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси Насиба Мамараимованинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, Қорақалпоғистон республикаси, Бухоро, Наманган, Жиззах ва Хоразм вилоятлари, шунингдек Тошкент шаҳрида дарс бериб келаётган ўқитувчилар ғолибликни қўлга киритишди.
Ўзбек тили йўналиши бўйича ғолиблар:
1-ўрин: Алламбергенова Нигора Гулмирзаевна - Қорақалпоғистон республикаси Қонликўл тумани 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўзбек тили ўқитувчиси;
2-ўрин: Каримова Лайло Иззатуллаевна - Бухоро вилояти Ғиждувон тумани 21-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси;
3- ўрин: Саидова Сумбулой Отабаевна Тошкент шаҳар Олмазор туман Ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси;
4-ўрин (номинант): Темиров Нурали Абдужалил ўғли - Жиззах вилояти Жиззах шаҳар 5-сонли мактаби ўқитувчиси.(Номинант)
Она тили йўналиши бўйича ғолиблар:
1-ўрин: Тошбоева Гулрух Абдулҳаевна - Наманган вилояти, Косонсой туманидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси;
2-ўрин: Яхшибоева Севара Бўрановна - Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманидаги 31-сонли мактаб ўқитувчиси;
3- ўрин: Матниязова Севара Баҳрамовна - Хоразм вилояти, Тупроққалъа туманидаги 8-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси;
4-ўрин (номинант): Лолаева Дурдона Раҳматовна - Тошкент шаҳар, Сергели туманидаги 300-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.
Янгиликлар лентаси
0