Россия фаластинликлар ҳимоясига оид махсус сессияни қайта бошлаш ташаббуси билан чиқди

© AFP 2023 / ANGELA WEISSШтаб-квартира ООН в Нью-Йорке
Штаб-квартира ООН в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Oбуна бўлиш
Небензя: Россия БМТ Бош Ассамблеясининг фаластинликларни ҳимоя қилиш бўйича махсус сессиясини қайта бошлаш ташаббуси билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Россия БМТ Бош Ассамблеясининг фаластинликларни ҳимоя қилиш бўйича махсус сессиясини қайта бошлаш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақида БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Россиянинг ташкилотдаги доимий вакили Василий Небензя маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Россия БМТ Бош Ассамблеясининг Фаластин тинч аҳолисини ҳимоя қилиш бўйича 10-фавқулодда махсус сессиясини қайта бошлаш ташаббуси билан чиқди.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши... чақириқларга аниқ жавоб бера олмагани учун биз Фаластин-Исроил можаро зонасидаги вазият ва уни ҳал қилиш йўлларини ҳар томонлама муҳокама қилиш учун БМТ Бош Ассамблеясининг Фаластин тинч аҳолисини ҳимоя қилиш бўйича 10-фавқулодда махсус сессиясини қайта бошлаш ташаббуси билан чиқяпмиз”, — деди Небензя.

Унинг сўзларига кўра, Бош Ассамблея раисига тегишли хат аллақачон имзоланган ва дарҳол юборилади.
Янгиликлар лентаси
0