https://sputniknews.uz/20231019/ozbekiston-startap-kompaniyalar-eron-40146342.html
Ўзбекистондаги стартап компаниялар Эрон бозорига киришни режалаштирмоқда
Ўзбекистондаги стартап компаниялар Эрон бозорига киришни режалаштирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Эндиликда ўзбек стартап компаниялари Эрон бозорига кириши йўлга қўйилади.
2023-10-19T19:28+0500
2023-10-19T19:28+0500
2023-10-19T19:28+0500
жамият
ўзбекистон
эрон
олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
таълим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/13/40144518_24:0:1150:634_1920x0_80_0_0_102aeb51c58d8e2c32f0c0a9fa005fc6.jpg
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзбекистондаги стартап компаниялар Эрон бозорига кириши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.Ўзбекистон ва Эрон фан ҳамда технологиялар соҳасида ҳамкорлик гуруҳи биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Эрон Ислом Республикасининг фан ва технологиялар бўйича вице-президенти Руҳуллоҳ Деҳқони Ферузободий томонидан илм-фан ва инновациялар соҳасини ривожлантириш бўйича қатор келишувларга эришилди. Шунингдек, Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш, минтақада экологик инновацияларни янада кўпайтириш борасида ҳам ҳамкорликка эришилди.Ўзбекистонлик олимлар, экологлар ва тадқиқотчилар Эрондаги Урмия кўлининг қуриши оқибатларини бартараф қилиш бўйича Эрон тажрибасини ўрганишади. Бу мақсадда эронлик мутахассислар ҳам Ўзбекистонга келади.Бундан ташқари, томонлар икки мамлакат ёш олимлари алмашинувини йўлга қўйиш, жумладан, ўзбекистонлик ёш олимлар учун Эронинг етакчи илмий муассасалари ва юқори технологик ишлаб чиқариш корхоналарида стажировка дастурларини давом эттиришлари учун шароит яратилади.Олийгоҳлар ўртасида инновацион фаолият бўйича ҳамкорлик Самарқанд давлат университети қошида Ўзбек-Эрон технологик паркини ташкил этишдан бошланиши қайд этилди. Ушбу лойиҳани икки томон биргаликда молиялаштиради.
ўзбекистон
эрон
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    2023
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    ўзбекистон стартап компаниялар эрон бозор  иброҳим абдураҳмонов эрон ислом республикасининг фан ва технологиялар бўйича вице-президенти руҳуллоҳ деҳқони ферузободий
ўзбекистон стартап компаниялар эрон бозор  иброҳим абдураҳмонов эрон ислом республикасининг фан ва технологиялар бўйича вице-президенти руҳуллоҳ деҳқони ферузободий
Ўзбекистондаги стартап компаниялар Эрон бозорига киришни режалаштирмоқда
Эндиликда ўзбек стартап компаниялари Эрон бозорига кириши йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзбекистондаги стартап компаниялар Эрон бозорига кириши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 
хабар берди. Ўзбекистон ва Эрон фан ҳамда технологиялар соҳасида ҳамкорлик гуруҳи биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Эрон Ислом Республикасининг фан ва технологиялар бўйича вице-президенти Руҳуллоҳ Деҳқони Ферузободий томонидан илм-фан ва инновациялар соҳасини ривожлантириш бўйича қатор келишувларга эришилди. 
“Эндиликда ўзбек стартап компаниялари Эрон бозорига кириши йўлга қўйилади. Шунингдек, стартап қўшма лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш давом эттирилиб, Ўзбекистон-Эрон қўшма стартаплар лойиҳалари танловининг 2-босқичи ўтказилади”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш, минтақада экологик инновацияларни янада кўпайтириш борасида ҳам ҳамкорликка эришилди.
Ўзбекистонлик олимлар, экологлар ва тадқиқотчилар Эрондаги Урмия кўлининг қуриши оқибатларини бартараф қилиш бўйича Эрон тажрибасини ўрганишади. Бу мақсадда эронлик мутахассислар ҳам Ўзбекистонга келади.
Бундан ташқари, томонлар икки мамлакат ёш олимлари алмашинувини йўлга қўйиш, жумладан, ўзбекистонлик ёш олимлар учун Эронинг етакчи илмий муассасалари ва юқори технологик ишлаб чиқариш корхоналарида стажировка дастурларини давом эттиришлари учун шароит яратилади.
“Ҳамкорликнинг бу қисмини ташкил этиш ва ривожлантириш мақсадида 2024 йилда Ўзбекистон ва Эрон ректорлари форумини ташкил қилишга келишилди. Илк форумга Эрон томони мезбонлик қилишга тайёрлигини билдирди”, — дейилган хабарда.
Олийгоҳлар ўртасида инновацион фаолият бўйича ҳамкорлик Самарқанд давлат университети қошида Ўзбек-Эрон технологик паркини ташкил этишдан бошланиши қайд этилди. Ушбу лойиҳани икки томон биргаликда молиялаштиради.