https://sputniknews.uz/20231019/ozbekiston-ozarbayjon-harbiy-hamkorlik-40137860.html
Ўзбекистон ва Озарбайжон 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик меморандумини имзолади
Ўзбекистон ва Озарбайжон 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик меморандумини имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ва генерал-полковник Зокир Ҳасанов иккки мамлакат ўртасидаги ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий таълим ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий хавфсизлик масалалари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилди.
2023-10-19T17:13+0500
2023-10-19T17:13+0500
2023-10-19T17:23+0500
сиёсат
ўзбекистон
озарбайжон
ҳарбий ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/13/40131063_0:0:1158:651_1920x0_80_0_0_9ab8a0305c9ca67e0a86da8413677bda.jpg
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ўртасида 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Меморандум Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Ҳасановнинг мамлакатга ташрифи давомида имзоланди. Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ва генерал-полковник Зокир Ҳасанов иккки мамлакат ўртасидаги ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий таълим ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий хавфсизлик масалалари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилди.Учрашувда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ҳар икки давлат армиясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.Учрашув давомида икки давлат мудофаа вазирлари ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳам фикр алмашдилар.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/13/40131063_114:0:1043:697_1920x0_80_0_0_b93eafb3e0b96c170cd8c08c39d65b48.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон озарбайжон ҳарбий ҳамкорлик меморандум
ўзбекистон озарбайжон ҳарбий ҳамкорлик меморандум
Ўзбекистон ва Озарбайжон 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик меморандумини имзолади
17:13 19.10.2023 (янгиланди: 17:23 19.10.2023) Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Ҳасанов Ўзбекистонда бўлиб турибди.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ўртасида 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати
хабар берди. Меморандум Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Ҳасановнинг мамлакатга ташрифи давомида имзоланди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ва генерал-полковник Зокир Ҳасанов иккки мамлакат ўртасидаги ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий таълим ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий хавфсизлик масалалари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ҳар икки давлат армиясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.
Учрашув давомида икки давлат мудофаа вазирлари ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳам фикр алмашдилар.