https://sputniknews.uz/20231019/ijtimoiy-himoya-muhtoj-aholi-ishonch-telefoni-40114477.html
Келаси йилдан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун “ишонч телефони” ишга туширилади
Келаси йилдан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун “ишонч телефони” ишга туширилади
Sputnik Ўзбекистон
2024 йил 1 январгача ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг мурожаатларини тезкор кўриб чиқишга мўлжалланган “ишонч телефони” ишга туширилади.
2023-10-19T12:39+0500
2023-10-19T12:39+0500
2023-10-19T12:39+0500
жамият
ўзбекистон
янги қарор
ногиронлиги бўлган шахслар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/1c/21137048_0:316:3077:2047_1920x0_80_0_0_93adb7c64a8dd3db97f7c169c334ef35.jpg
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли мурожаатларини тезкор кўриб чиқувчи “ишонч телефони” ишга туширилади. Бу ҳақда Ҳукумат томонидан қабул қилинган 539-сонли қарорда назарда тутилган.Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 январгача ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг мурожаатларини тезкор кўриб чиқишга мўлжалланган “ишонч телефони” ишга туширилади.Шунингдек, шу йилнинг 15 октябрдан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари томонидан тасдиқланган жадвал асосида бир йилда камида бир маротаба чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.Қолаверса, ижтимоий ходимларга фуқаролардан кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш бўйича аризаларни қабул қилиш ваколати берилади.Ҳимояга муҳтож бўлганларнинг ҳақиқий ҳолати ўрганилади2024 йил 1 январдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, даволаш муассасасининг хулосасига кўра ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатлари ижтимоий ходимлар томонидан бир йилда бир маротаба ўрганилади. Ўрганиш маълумотлари “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юритиб борилади.Ижтимоий ходимлар Олий таълим муассасаларига қабул қилинади2024/2025 ўқув йилидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўтказиладиган “Энг фаол ижтимоий ходим” кўрик танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлган ижтимоий ходимлар давлат олий таълим муассасаларига “Ижтимоий иш” мутахассислиги бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.Моддий ёрдам ва ижтимоий хизматларнинг ҳисоби юритилади2024 йил 1 июлдан моддий ёрдам ва бошқа ижтимоий хизматларни ҳисобга олишнинг ягона тизимини яратиш орқали ҳар бир фуқаро (оила) учун белгиланган ижтимоий тўловлар, тақдим этилган имтиёзлар, шу жумладан, субсидиялар, хизматлар ва ёрдамларнинг ҳар бир фуқаро кесимида “Ижтимоий ҳимоя” АТда ҳисоби юритилади. Шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очилган давлат жамғармалари ва бошқа жамғармалар интеграция қилинади.Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан:
https://sputniknews.uz/20230603/ijtimoiy-himoya-milliy-agentligi-35642625.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/1c/21137048_211:0:2940:2047_1920x0_80_0_0_0c45624973b2a9e62dcc2edc7ea920e0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли мурожаатлар “ишонч телефони” ҳукумат 539-сонли қарори
ўзбекистон ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли мурожаатлар “ишонч телефони” ҳукумат 539-сонли қарори
Келаси йилдан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун “ишонч телефони” ишга туширилади
2024 йил 1 январгача ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг мурожаатларини тезкор кўриб чиқишга мўлжалланган “ишонч телефони” ишга туширилади.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли мурожаатларини тезкор кўриб чиқувчи “ишонч телефони” ишга туширилади. Бу ҳақда Ҳукумат томонидан қабул қилинган
539-сонли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 январгача ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг мурожаатларини тезкор кўриб чиқишга мўлжалланган “ишонч телефони” ишга туширилади.
Шунингдек, шу йилнинг 15 октябрдан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари томонидан тасдиқланган жадвал асосида бир йилда камида бир маротаба чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.
Қолаверса, ижтимоий ходимларга фуқаролардан кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш бўйича аризаларни қабул қилиш ваколати берилади.
Ҳимояга муҳтож бўлганларнинг ҳақиқий ҳолати ўрганилади
2024 йил 1 январдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, даволаш муассасасининг хулосасига кўра ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатлари ижтимоий ходимлар томонидан бир йилда бир маротаба ўрганилади. Ўрганиш маълумотлари “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юритиб борилади.
Ижтимоий ходимлар Олий таълим муассасаларига қабул қилинади
2024/2025 ўқув йилидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўтказиладиган “Энг фаол ижтимоий ходим” кўрик танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлган ижтимоий ходимлар давлат олий таълим муассасаларига “Ижтимоий иш” мутахассислиги бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
Моддий ёрдам ва ижтимоий хизматларнинг ҳисоби юритилади
2024 йил 1 июлдан моддий ёрдам ва бошқа ижтимоий хизматларни ҳисобга олишнинг ягона тизимини яратиш орқали ҳар бир фуқаро (оила) учун белгиланган ижтимоий тўловлар, тақдим этилган имтиёзлар, шу жумладан, субсидиялар, хизматлар ва ёрдамларнинг ҳар бир фуқаро кесимида “Ижтимоий ҳимоя” АТда ҳисоби юритилади. Шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очилган давлат жамғармалари ва бошқа жамғармалар интеграция қилинади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан:
2023 йил 1 ноябрдан ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар эксперимент тариқасида йўлга қўйиладиган туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказларида оғир ҳаётий вазиятга тушган шахслар учун психологик ёрдам кўрсатиш тизими жорий этилади;
2023 йил 15 ноябргача ўзининг тизимига кирадиган ташкилотларга тегишли бино ва иншоотларга ижтимоий ҳимоя йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотларини, заруратга кўра, текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш чоралари кўрилади;
2023 йил 1 декабргача тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш натижасига кўра ногиронлиги бўлган шахс учун соғлиғининг ҳолатига кўра мумкин бўлган меҳнат фаолияти турлари ва меҳнат шароитлари тўғрисидаги маълумотлар интеграцияси таъминланади.