Зироат Мирзиёева Хитой санъат ва ҳунармандчилик миллий музейига борди — фото
14:23 18.10.2023 (янгиланди: 14:40 18.10.2023)
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева Хитой Халқ Республикаси раисининг рафиқаси Пэн Лиюань ҳамроҳлигида Хитой санъат ва ҳунармандчилик миллий музейига ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Бугун, 18 октябрь куни Хитой пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб ўтаётган “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми доирасида саммитга келган делегациялар раҳбарларининг рафиқалари иштирокидаги тадбирлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекистон президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева Хитой Халқ Республикаси раисининг рафиқаси Пэн Лиюань ҳамроҳлигида ҳамда бошқа делегациялар раҳбарларининг рафиқалари билан биргаликда Хитой санъат ва ҳунармандчилик миллий музейига ташриф буюрди.
© УзА
1/6
© УзА
© УзА
2/6
© УзА
© УзА
3/6
© УзА
© УзА
4/6
© УзА
© УзА
5/6
© УзА
© УзА
6/6
© УзА
Бу музейга 1990 йилда асос солинган, 2021 йилда унинг учун янги бино барпо этилган. Музей Хитойнинг қадимий ва ҳозирги амалий ҳунармандчилигининг турли йўналишларини ўзида ифода этади. Жумладан, бу ерда бадиий кулолчилик, каштачилик, фил суяги, нефрит, ёғоч ва тош ўймакорлиги, тилла, кумуш ва мисдан ясалган заргарлик буюмлари, расмли вазалар ва халқ буюмларининг бой коллекцияси мавжуд.
Зироат Мирзиёева биринчи хонимлар билан бирга ушбу экспонатларни кўздан кечирди. Уларга Хитой ҳунармандчилиги тарихи, буюмларда ифодаланган нақшлар ва рамзлар ҳақида сўзлаб берилди.
Шундан сўнг хонимлар Хитой халқ операси намуналаридан иборат концерт дастурини томоша қилишди. Биринчи хонимлар концерт ижрочилари билан бирга суратларга тушди.