Хитой инвесторлари Ўзбекистонда сунъий чарм ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирмоқда

© unspash.com/RanurteЧарм маҳсулоти
Чарм маҳсулоти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2023
Oбуна бўлиш
Хитой компаниялари ўзбекистонлик тадбиркорлар билан сунъий чарм ишлаб чиқариш бўйича инвестицион лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдиришди.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Хитой инвесторлари Ўзбекистонда сунъий чарм ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди “Ўзчармсаноат” уюшмаси.
“Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев Хитой Халқ Республикасининг Дунгуань савдони ривожлантириш уюшмаси аъзоларидан иборат делегация билан учрашди.
Унда Ўзбекистон ва Дунгуань шаҳри ўртасида чарм-пойабзал соҳасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, қўшма корхоналар очиш ва кўргазмалар фаолиятида тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқилди.

“Учрашувда “Dongguan Shenfeng New Material” ҳамда “Guandong Shenfeng Eco Technology” компаниялари раҳбарлари ўзбекистонлик тадбиркорлар билан сунъий чарм ишлаб чиқариш бўйича инвестицион лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдиришди”, — дейилади хабарда.

Компания раҳбарларининг фикрига кўра бугунги кунда Ўзбекистонда бу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга талаб юқори. Қулай логистика ва атрофдаги йирик бозор эса маҳсулотлар экспортини янада кенгатиришга хизмат қилади.
Дастлабки келишувларга “UzCharmExpo-Eurasia-2023” XV чарм, пойабзал, атторлик, мўйна, жун ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар халқаро кўргазмаси доирасидаги музокараларда эришилиши белгилаб олинди.
Янгиликлар лентаси
0