Тошкент Ботаника боғи: пойтахт кислород манбаи — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тошкент Ботаника боғи майдони бўйича МДҲда иккинчи ўринни эгаллайди.
Тошкент Ботаника боғига 1950 йилда академик Фёдор Русанов асос солган. Собиқ Иттифоқ даврида боғ ҳудуди 88 гектарга яқин бўлиб, у ерда дунёнинг турли бурчакларидан келтирилган 6000 мингга яқин ўсимликлар экилган.
Кейинчалик боғнинг бир қисми Тошкент ҳайвонот боғи учун ажратилган. Бугунги кунда Тошкент Ботаника боғининг майдони 65,4 гектарга тенг.
Ўсимликлар келиб чиқиш жойига қараб Ботаника боғи бешта бўлимга ажратилган: Марказий ва Шарқий Осиё, Узоқ Шарқ, Европа-Қрим-Кавказ ва Шимолий Америка бўлимлари.
Шунингдек, ботаника боғида минглаб Қизил китобга киритилган қадимий ва камёб ўсимликлар ҳам бор. Масалан, метасеквойя, гинкго ва кулранг заранг ўсади. Боғнинг ҳар бир қисмида сув ўсимликлари бўлган ҳовузлар мавжуд оқ нилфия, сув гулсапсарлари ва ботқоқ сарвлари шулар жумласидан.

Тошкент Ботаника боғининг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, у ерда ўсимликлар, дунёнинг бошқа ботаника боғларида бўлгани каби алоҳида-алоҳида кўргазма шаклида эмас, табиий шароитида бўлгани каби ўтлар ва буталар билан аралаш биргаликда ўсади. Бу ерда кўплаб қушлар, олмахонлар ва бошқа ҳайвонлар ҳам яшайди. Шу сабабли Ботаника боғи кўпроқ ҳақиқий табиат гўшасини эслатади.

Лекин ушбу боққа ташриф буюрувчилар ҳар доим ҳам ўзларини маданиятли тутмайди. Улардан сўнг боғ ҳудудида жуда кўп чиқинди, дарахтлар танасига ўйиб ёзилган ёзувлар ва дарахт шохларига боғланган латталар топилади. Баъзилар ҳатто ўсимликларни ўғирлашади ҳам.

"Ахир биз инсонлар ноодатий ўсиликларни етиштириш уларни халқимизга кўрсатиш учун ишлаймиз, бунинг учун жуда кўп вақт сарфлаймиз. Бироқ улар келиб шундай ишларни қилишади. Бу жуда алам қилади. Баъзи ошиқлар дарахтларга юрак ва ёзувларни ўйиб ёзишади. Бу каби вандализм дарахтларни ўлдиради", - дейди Ўзбекистон ФА Ботаника институти Тошкент ботаника боғи мутахассиси Атиргул Халмурзаева.

Тошкент ботаника боғи ишчилари ушбу вандализм оқибатларига қарши кураш учун жуда кўп вақт сарфлашига тўғри келади. Афсуски, бунинг учун боғда ишчи кучи ҳам, маблағ ҳам етишмайди.
Атиргул Халмурзаеванинг айтишига кўра, боғ ҳудудида ўзига хос микроиқлим бор, бу ерда ҳаво жуда тоза. Шунингдек, боғ бутун Тошкентни кислород билан таъминлайди.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0