Ўзбекистон Ўмон орқали Африка қитъасига чиқишни режалаштирмоқда — тафсилотлар

© ТПП УзбекистанаСавдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Ўмон Султонлигининг Муваққат ишлар вакили Носир Ал-Мавалий билан учрашди.
Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Ўмон Султонлигининг Муваққат ишлар вакили Носир Ал-Мавалий билан учрашди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2023
Oбуна бўлиш
Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Ўмон Султонлигининг Муваққат ишлар вакили Носир Ал-Мавалий билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ўмон билан Салала порти орқали Африка қитъасига чиқиш бўйича ишларни бошлашга келишиб олди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳабов ва Ўмон Султонлигининг Муваққат ишлар вакили Носир Ал-Мавалий ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
“Ўмоннинг Салала Порти орқали Африка қитъасига чиқиш, реекспортни йўлга қўйиш, шунингдек балиқчилик ва асалчилик тармоғида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва тажриба алмашиш бўйича ишларни бошлашга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Учрашув якунида икки мамлакат ишбилармон доираларини яқинроқ алоқалар ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш бўйича ҳамкорликда ишлашга ўзаро тайёрлик билдирилди.
Янгиликлар лентаси
0