https://sputniknews.uz/20231018/ozbekiston-milliy-kutubxonasi-markaziy-osiyodagi-ilk-eng-yirik-ziyo-maskani-40088523.html
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси: Марказий Осиёдаги илк энг йирик зиё маскани
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси: Марказий Осиёдаги илк энг йирик зиё маскани
Sputnik Ўзбекистон
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Марказий Осиёдаги энг йирик кутубхона ва илмий-методик марказлардан бири ҳисобланади. Кутубхона ташкил қилиниши узоқ тарихга эга. Унга 1870 йил май ойида Тошкент оммавий кутубхонаси сифатида асос солинган. Ўзбекистон ҳукуматининг Қарорига кўра Ўзбекистон Давлат оммавий кутубхонаси 1933 йилдан республиканинг шарқ қўлёзмаларини сақлаш Маркази деб эълон қилинди. 1948 йилда кутубхонага улуғ шоир Алишер Навоий номи берилди ва муассаса 350 ўринли ўқув залига эга бўлган уч қаватли янги бинода иш бошлади. Ҳозирги кунга келиб Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 6.5 миллионга яқин қўлёзмалар мавжуд бўлиб, улардан 200 000 таси қимматбаҳо намуналар, 16 000 таси эса жуда ҳам ноёб ва алоҳида қимматга эга нашр намуналардан иборатдир.
2023-10-18T19:06+0500
2023-10-18T19:06+0500
2023-10-18T19:06+0500
ўзбекистон
китоб
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/172/81/1728116_0:4:4256:2398_1920x0_80_0_0_ab8e1032057652fddb0009854373108a.jpg
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Марказий Осиёдаги энг йирик кутубхона ва илмий-методик марказлардан бири ҳисобланади. Кутубхона ташкил қилиниши узоқ тарихга эга. Унга 1870 йил май ойида Тошкент оммавий кутубхонаси сифатида асос солинган. Кутубхона фондини ташкил қилишда Халқ маорифи вазирлиги, Фанлар академияси, Оммавий кутубхона, География жамияти, Россия бош штаби ҳамкорлик кўрсатиб, ўз фондларидан адабиётлар совға қилишган ва бир вақтнинг ўзида 2 200 томдан (120 номдаги) ортиқ китоб йиғилиб, кутубхона фонди яратилган.Кутубхона қўлёзмалар фонди 1917 йилда 250 томни ташкил этган. Кутубхонага Хива ва Тошкент литографияларида босилган биринчи литографик китоблар сотиб олинган. Бу литогафиялар Алишер Навоийнинг “Хамса”си (1980), “Мунис девони”, Сўфи Оллоёрнинг “Саботул ожизийн” (“Ожизлар матонати”) асарлари ва бошқа ноёб китоблардан иборат бўлган. Кутубхона 1919 йилда халқ кутубхонаси номи билан аталган. 1920 йилда эса ушбу масканга Давлат кутубхонаси мақоми берилган. Туркистон ўлкасида чоп этилаётган нашрларнинг мажбурий нусхаларини тақдим этиш шарт этиб қўйилгани сабабли, 1925 йилга келиб кутубхона фонди 140 минг жилдни ташкил этди. Марказий Осиё республикаларининг ташкил этилиши натижасида кутубхона Ўзбекистон Халқ таълими қўмитасига ўтказилади ва қайта ташкил этилган Марказий Осиё республикаларида кутубхоначилик ишини ташкил этиш бўйича амалий ёрдам кўрсата бошлайди.Ўзбекистон ҳукуматининг Қарорига кўра Ўзбекистон Давлат оммавий кутубхонаси 1933 йилдан республиканинг шарқ қўлёзмаларини сақлаш Маркази деб эълон қилинди. 1948 йилда кутубхонага улуғ шоир Алишер Навоий номи берилди ва муассаса 350 ўринли ўқув залига эга бўлган уч қаватли янги бинода иш бошлади. Китоб фондларини тўлдириш ва кенгайтириш мақсадида Болгария, Венгрия, Германия Демократик Республикаси, Польша, Руминия, Чехословакия каби давлатлардан китоблар келтирилди. Буюк Британия, АҚШ, Франция, Германия Федератив Республикаси, Япония ва бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.2002 йилнинг 20 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ”Илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Фармоннинг 8-пунктида республика илмий муассасаларининг таклифи қабул қилиниб, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат кутубхонаси билан Республика илмий-техника кутубхонасини бирлаштириб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ташкил этилди.2002 йил 12 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра кутубхонанинг мақоми миллий ва хорижий адабиётларнинг асосий давлат хазинаси, кутубхонашунослик, библиографияшунослик, китобшунослик соҳасидаги илмий-тадқиқот, методик ишларни олиб борувчи ва мувофиқлаштирувчи илмий марказ этиб белгиланди.2011 йили пойтахтда шаҳарсозлик маданиятининг яна бир ноёб намунаси – “Маърифат маркази” бунёд этилиб, ундан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси жой олди. Ҳозирда Миллий кутубхонада фойдаланувчиларга жаҳон андозаларига мос хизмат кўрсатиш учун кенг имкониятлар яратилган. Жумладан, 800 ўринли 13 та ўқув залига замонавий асбоб-ускуналар ва техник воситалар ўрнатилган, 28 номдаги турли ноанъанавий хизматлар кўрсатилади, Wi-Fi тизими йўлга қўйилиши китобхонлар ташрифини йилдан йилга ошиб боришига хизмат қилмоқда.“Ўзбекистон”, “Адолат”, “Истиқбол”, “Жаҳон”, “Тафаккур” ўқув заллари фойдаланувчиларни китобларни бемалол излашлари ва буюртма бериши ва янги олинган манбалар билан танишиш имкониятини оширади.Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбандий, Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Ибн Сино, Алишер Навоий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур асарлари кутубхона фондининг нодир асарлари сирасига киради. Чўлпон, Фитрат, У.Носир, Ҳамза, Ғ.Ғулом, А.Қаҳҳор ва бошқа ижодкорлар асарларининг илк нашрлари сақланади.Ҳозирги кунга келиб Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 6.5 миллионга яқин қўлёзмалар мавжуд бўлиб, улардан 200 000 таси қимматбаҳо намуналар, 16 000 таси эса жуда ҳам ноёб ва алоҳида қимматга эга нашр намуналардан иборатдир. Кутубхона ҳозирда Ўзбекистондаги барча ахборот-ресурс муассасалари учун мувофиқлаштирувчи ва услубий марказ вазифасини ўтамоқда.Кутубхона ўз нашриёт ва босмахонасига эга бўлиб, нашрлик ҳамда матбаа фаолиятини юритади.Кутубхонага киришда замонавий интерфаол шар ўрнатилган бўлиб, бу шарда Goole map. орқали маълумотлар бериб турилади. Кутубхонада китобларга махсус, билинмас чиплар билан белги қўйилган. Шунингдек, ушбу масканда китобларни эски услубда қидиришни афзал билувчи китобхонлар учун махсус эски услубдаги каталог ҳам мавжуд. Кутубхона ҳудудида кўм-кўк йўлаклар, чиройли фаввора, самокат ва велосипедда учувчиларга йўлак ва китобхонлар учун кафе ҳам барпо этилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/172/81/1728116_146:0:3922:2832_1920x0_80_0_0_1f1b50461ef9bb993f03f0b01a096536.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон миллий кутубхонаси реферат иншо
ўзбекистон миллий кутубхонаси реферат иншо
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси: Марказий Осиёдаги илк энг йирик зиё маскани
Кутубхона ташкил қилиниши узоқ тарихга эга. Унга 1870 йил май ойида Тошкент оммавий кутубхонаси сифатида асос солинган.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Марказий Осиёдаги энг йирик кутубхона ва илмий-методик марказлардан бири ҳисобланади. Кутубхона ташкил қилиниши узоқ тарихга эга. Унга 1870 йил май ойида Тошкент оммавий кутубхонаси сифатида асос солинган. Кутубхона фондини ташкил қилишда Халқ маорифи вазирлиги, Фанлар академияси, Оммавий кутубхона, География жамияти, Россия бош штаби ҳамкорлик кўрсатиб, ўз фондларидан адабиётлар совға қилишган ва бир вақтнинг ўзида 2 200 томдан (120 номдаги) ортиқ китоб йиғилиб, кутубхона фонди яратилган.
Кутубхона қўлёзмалар фонди 1917 йилда 250 томни ташкил этган. Кутубхонага Хива ва Тошкент литографияларида босилган биринчи литографик китоблар сотиб олинган. Бу литогафиялар Алишер Навоийнинг “Хамса”си (1980), “Мунис девони”, Сўфи Оллоёрнинг “Саботул ожизийн” (“Ожизлар матонати”) асарлари ва бошқа ноёб китоблардан иборат бўлган. Кутубхона 1919 йилда халқ кутубхонаси номи билан аталган. 1920 йилда эса ушбу масканга Давлат кутубхонаси мақоми берилган. Туркистон ўлкасида чоп этилаётган нашрларнинг мажбурий нусхаларини тақдим этиш шарт этиб қўйилгани сабабли, 1925 йилга келиб кутубхона фонди 140 минг жилдни ташкил этди. Марказий Осиё республикаларининг ташкил этилиши натижасида кутубхона Ўзбекистон Халқ таълими қўмитасига ўтказилади ва қайта ташкил этилган Марказий Осиё республикаларида кутубхоначилик ишини ташкил этиш бўйича амалий ёрдам кўрсата бошлайди.
Ўзбекистон ҳукуматининг Қарорига кўра Ўзбекистон Давлат оммавий кутубхонаси 1933 йилдан республиканинг шарқ қўлёзмаларини сақлаш Маркази деб эълон қилинди. 1948 йилда кутубхонага улуғ шоир Алишер Навоий номи берилди ва муассаса 350 ўринли ўқув залига эга бўлган уч қаватли янги бинода иш бошлади. Китоб фондларини тўлдириш ва кенгайтириш мақсадида Болгария, Венгрия, Германия Демократик Республикаси, Польша, Руминия, Чехословакия каби давлатлардан китоблар келтирилди. Буюк Британия, АҚШ, Франция, Германия Федератив Республикаси, Япония ва бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.
2002 йилнинг 20 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ”Илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Фармоннинг 8-пунктида республика илмий муассасаларининг таклифи қабул қилиниб, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат кутубхонаси билан Республика илмий-техника кутубхонасини бирлаштириб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ташкил этилди.
2002 йил 12 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра кутубхонанинг мақоми миллий ва хорижий адабиётларнинг асосий давлат хазинаси, кутубхонашунослик, библиографияшунослик, китобшунослик соҳасидаги илмий-тадқиқот, методик ишларни олиб борувчи ва мувофиқлаштирувчи илмий марказ этиб белгиланди.
2011 йили пойтахтда шаҳарсозлик маданиятининг яна бир ноёб намунаси – “Маърифат маркази” бунёд этилиб, ундан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси жой олди. Ҳозирда Миллий кутубхонада фойдаланувчиларга жаҳон андозаларига мос хизмат кўрсатиш учун кенг имкониятлар яратилган. Жумладан, 800 ўринли 13 та ўқув залига замонавий асбоб-ускуналар ва техник воситалар ўрнатилган, 28 номдаги турли ноанъанавий хизматлар кўрсатилади, Wi-Fi тизими йўлга қўйилиши китобхонлар ташрифини йилдан йилга ошиб боришига хизмат қилмоқда.
“Ўзбекистон”, “Адолат”, “Истиқбол”, “Жаҳон”, “Тафаккур” ўқув заллари фойдаланувчиларни китобларни бемалол излашлари ва буюртма бериши ва янги олинган манбалар билан танишиш имкониятини оширади.
Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбандий, Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Ибн Сино, Алишер Навоий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур асарлари кутубхона фондининг нодир асарлари сирасига киради. Чўлпон, Фитрат, У.Носир, Ҳамза, Ғ.Ғулом, А.Қаҳҳор ва бошқа ижодкорлар асарларининг илк нашрлари сақланади.
Ҳозирги кунга келиб Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 6.5 миллионга яқин қўлёзмалар мавжуд бўлиб, улардан 200 000 таси қимматбаҳо намуналар, 16 000 таси эса жуда ҳам ноёб ва алоҳида қимматга эга нашр намуналардан иборатдир. Кутубхона ҳозирда Ўзбекистондаги барча ахборот-ресурс муассасалари учун мувофиқлаштирувчи ва услубий марказ вазифасини ўтамоқда.
Кутубхона ўз нашриёт ва босмахонасига эга бўлиб, нашрлик ҳамда матбаа фаолиятини юритади.
Кутубхонага киришда замонавий интерфаол шар ўрнатилган бўлиб, бу шарда Goole map. орқали маълумотлар бериб турилади. Кутубхонада китобларга махсус, билинмас чиплар билан белги қўйилган. Шунингдек, ушбу масканда китобларни эски услубда қидиришни афзал билувчи китобхонлар учун махсус эски услубдаги каталог ҳам мавжуд. Кутубхона ҳудудида кўм-кўк йўлаклар, чиройли фаввора, самокат ва велосипедда учувчиларга йўлак ва китобхонлар учун кафе ҳам барпо этилган.