Қозон ва Самарқанд туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади

© Sputnik / Sputnik/Анна ЖелиховскаяҚозон ва Самарқанд туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади
Қозон ва Самарқанд туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2023
Oбуна бўлиш
Ҳужжат Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган глобал инвестиция форумида имзоланди.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Қозон ва Самарқанд туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Ҳужжат Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессияси доирасида ўтказилаётган глобал инвестиция форумида имзоланди.
“Бизнинг ҳамкорлигимиз асосан шаҳарларимиздаги ижтимоий тармоқларда баннерли реклама ва янгиликлар алмашишда ривожланади. Шунингдек, тадбирларда, масалан, Самарқанд ресторанлари ҳам иштирок этиши мумкин бўлган “Вкусная Казань” гастрономик фестивали”, - деди Қозон шаҳар туризмни ривожлантириш қўмитаси директори Дарья Санникова.
16–20 октябрь кунлари Самарқанддаги “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтмоқда.
Янгиликлар лентаси
0