Путин “Бир макон, бир йўл” халқаро форумида иштирок этиш учун Пекинга келди

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин. Архивное фото
Президент РФ В. Путин. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2023
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Россия президенти “Шоуду” халқаро аэропортида кутиб олинди.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин икки кунлик ташриф билан “Бир макон, бир йўл” халқаро форумида иштирок этиш учун Пекинга келди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Россия президенти “Шоуду” халқаро аэропортида кутиб олинди.У “Бир макон, бир йўл” форумининг очилишида нутқ сўзлайди.
Таршиф давомида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади, улардан бири Хитой раиси Си Цзиньпин билан.
Хитойда 17-18 октябрь кунлари "Бир макон, бир йўл" учинчи халқаро форуми бўлиб ўтади. Унда ўтган 10 йиллик даврда эришилган асосий натижалар сарҳисоб қилинади, келгуси ҳамкорликнинг янги вазифалари белгилаб олинади.
Саммит кун тартибида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий, “яшил” тараққиёт, рақамлаштириш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ўрин олган.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ХХР раиси Си Цзиньпин ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0