https://sputniknews.uz/20231017/ozbekiston-xitoy-internet-tarmogi-rivojlantirish-40022537.html
Ўзбекистон Хитой билан интернет тармоғини ривожлантиришга келишиб олди — тафсилотлар
Ўзбекистон Хитой билан интернет тармоғини ривожлантиришга келишиб олди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Хитойда Саноат ва ахборот технологиялари вазири Сзин Чжуанлун билан учрашув ўтказди. 17.10.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-10-17T08:15+0500
2023-10-17T08:15+0500
2023-10-17T11:17+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (акт)
интернет
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/11/40022375_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_453dff25b004d3d1e69ea357daf651ca.jpg
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикаси Саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Хитойда Саноат ва ахборот технологиялари вазири Цзинь Чжуанлун билан учрашув ўтказди. Унда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Учрашувда томонлар икки вазирлик ўртасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандумини имзолашди.Шунингдек, булутли ҳисоблаш, интернет, катта маълумотлар ва очиқ маълумотлар, тармоқ хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш, маълумотлар марказлари ва бошқа соҳаларда янги тенденциялар ва иловаларни жорий этиш бўйича тажриба алмашишга келишилди.Бундан ташқари, меморандум Электрон ҳукумат, рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллектга оид билим ва амалий тажриба алмашишни ўз ичига олади.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/11/40022375_55:0:1192:853_1920x0_80_0_0_d29c5a13445f37e6b70da8e59eb77021.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, хитой, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (акт), интернет
жамият, ўзбекистон, хитой, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (акт), интернет
Ўзбекистон Хитой билан интернет тармоғини ривожлантиришга келишиб олди — тафсилотлар
08:15 17.10.2023 (янгиланди: 11:17 17.10.2023) Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Хитойда Саноат ва ахборот технологиялари вазири Сзин Чжуанлун билан учрашув ўтказди.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикаси Саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, дея хабар берди вазирлик
матбуот хизмати. Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Хитойда Саноат ва ахборот технологиялари вазири Цзинь Чжуанлун билан учрашув ўтказди. Унда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда томонлар икки вазирлик ўртасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандумини имзолашди.
“Меморандумга кўра, томонлар инфратузилмани ўзаро боғлаш, алоқа тармоғини қуриш, 5G, тармоқ хавфсизлиги, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, булутли ҳисоблаш, интернет, катта маълумотлар ва очиқ маълумотлар, тармоқ хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш, маълумотлар марказлари ва бошқа соҳаларда янги тенденциялар ва иловаларни жорий этиш бўйича тажриба алмашишга келишилди.
Бундан ташқари, меморандум Электрон ҳукумат, рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллектга оид билим ва амалий тажриба алмашишни ўз ичига олади.