Мирзиёев Пекинда Хитойнинг етакчи компанияси раисини қабул қилди
14:37 17.10.2023 (янгиланди: 14:42 17.10.2023)
© Пресс-служба президента УзбекистанаВстреча Шавката Мирзиёева и председателя индустриально-промышленного холдинга "Amer International" Ван Вэньина.
Oбуна бўлиш
Ван Вэньин Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар дастури хорижий, шу жумладан Хитой компаниялари учун қулай шароит яратаётгани ва кенг имкониятлар очаётганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 17 октябрь куни Пекин шаҳрига амалий ташриф доирасида ўзига ажратилган қароргоҳда “Amer International” индустриал-саноат холдинги раиси Ван Вэньинни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВстреча Шавката Мирзиёева и председателя индустриально-промышленного холдинга "Amer International" Ван Вэньина.
Хитойнинг етакчи конгломератларидан бири бўлган “Amer International” юксак технологиялар, электроника, яримўтказгичлар саноати, кончилик ва қайта ишлаш тармоқларидаги лойиҳалар билан шуғулланади. Компания “Fortune 500” глобал рейтингига кирган. Хитойда ва унинг ташқарисида умумий қиймати 60 миллиард доллардан зиёд бўлган лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Ван Вэньин Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар дастури хорижий, шу жумладан Хитой компаниялари учун қулай шароит яратаётгани ва кенг имкониятлар очаётганини таъкидлади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВстреча Шавката Мирзиёева и председателя индустриально-промышленного холдинга "Amer International" Ван Вэньина.
Компания Ўзбекистонга Марказий Осиё минтақасидаги бизнесининг бош йўналиши сифатида қараётгани қайд этилди.
Мисни чуқур қайта ишлаш ва ундан юқори қўшилган қийматли инновацион ва харидоргир маҳсулотлар, шу жумладан электротехника, электромобиллар учун аккумулятор батареялари, микроэлектроника ва яримўтказгичлар ишлаб чиқариш бўйича истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВстреча Шавката Мирзиёева и председателя индустриально-промышленного холдинга "Amer International" Ван Вэньина.
“Amer International” компанияси раиси Хорижий инвесторлар кенгаши фаолиятида иштирок этиши, Ўзбекистонда минтақавий офис очиш ҳамда қўшма инновацион лойиҳаларни тезлаштириш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.