Исроилдаги ҳужум вақтида Ўзбекистонда туғилганлар ҳалок бўлган — элчихона

© AP Photo / Yousef MasoudОбломки зданий, пострадавших в результате ракетных ударов ВС Израиля по Газе
Обломки зданий, пострадавших в результате ракетных ударов ВС Израиля по Газе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2023
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ҳужуми вақтида Ўзбекистонда туғилган ва 90-йилларда репатриация дастурига мувофиқ Исроилга кўчиб келган 5 нафар киши ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Исроилдаги ҳужум вақтида Ўзбекистонда туғилганлар ҳалок бўлган, лекин улар фуқаролик паспортига эга эмас. Бу ҳақда мамлакатнинг Исроилдаги элчихонаси маълум қилди.
Қайд этилишича, сўнгги кунларда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Исроил-ҲАМАС қарама-қаршилигини ёритиш жараёнида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлганлиги ҳақида маълумотлар чоп этилмоқда.
Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ва полицияси берган маълумотга кўра, мамлакат жанубида рўй берган террор ҳужуми вақтида Ўзбекистонда туғилган ва 90-йилларда репатриация дастурига мувофиқ Исроилга кўчиб келган 5 нафар киши ҳалок бўлган.

"Олинган маълумотларга кўра, улар амалдаги Ўзбекистон фуқаролик паспортларига эга эмас", — дейилади хабарда.

Хабарда ОАВни кузатиб борувчи фуқароларда бўлиб ўтаётган воқеалар кўлами ва уруш ҳаракатлари ҳақида нотўғри қарашлар пайдо бўлишини олдини олиш мақсадида маълумотларни чоп эттиришдан олдин уларни ишончли манбалардан, шу жумладан, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси орқали қайта текшириш сўралган.
Мурожаат учун телефонлар: 03-672-2466, 03-672-2371,03-758-5075, 03-758-5076.
Янгиликлар лентаси
0