Бельгияда футбол мухлисларини ўлдирганликда гумон қилинаётган шахс йўқ қилинди

© AFP 2023 / HATIM KAGHATБельгия полицияси
Бельгия полицияси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2023
Oбуна бўлиш
Кеча Брюсселда футбол бўйича Швейция терма жамоасининг икки мухлиси отиб ўлдирилди.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Бельгиянинг Схарбек коммунасида Брюсселда қуролли ҳужум уюштиришда гумон қилинаётган шахс қўлга олиш чоғида яраланди. Бу ҳақда RTBF телеканали хабар бермоқда.
“Бизнинг маълумотларга кўра, полиция қўлга олиш пайтида бир кишини йўқ қилди. Гап душанба куни кечқурун теракт уюштирган киши Абдулсалем Л. ҳақида бораётган бўлиши мумкин”, - дея таъкидлашмоқда журналистлар.
Қайд этилишича, у кўкрагидан яраланган ва жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Бельгия ҳукумати айнан теракт уюштирган гумон қилинувчи йўқ қилинганини тасдиқланган. Сўнгги маълумотларга кўра, у касалхонада вафот этган.
16 октябрь куни Брюсселда футбол бўйича Швейция терма жамоасининг икки мухлиси отиб ўлдирилди. Жиноятчи воқеа жойидан ғойиб бўлди. Бельгияда террорчилик таҳдидининг максимал даражаси эълон қилинди. Отишма уюштирган эркак “Ислом давлати”* террорчилик ташкилоти аъзоси эканини айтиб, видео жойлади. У 45 ёшли Абдулсалем бўлган. Схарбек коммунасида ноқонуний тарзда яшаб келган ва Тунисда терроризмга алоқадорлик учун судланган.
* Ўзбекистон, Россия ва қатор давлатларда тақиқланган
Янгиликлар лентаси
0