Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси эълон қилинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСемейная поликлиника №22 Учтепинского района. Архивное фото
Семейная поликлиника №22 Учтепинского района. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2023
Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги асосий принциплар бемор манфаатлари устунлиги, аҳолининг барча қатламлари тиббий ёрдамдан фойдалана олиш имконияти мавжудлиги кабилар бўлади.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Ўзбекистон Аҳоли соғлиғини сақлаш кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди. Кодекс жами 21 та боб ва 199 та моддадан иборат.
Бу кодекс аҳолининг малакали тиббий хизматдан фойдаланишга бўлган конституциявий ҳуқуқини таъминлаш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Кодекснинг асосий вазифалари қуйидагилар:
фуқароларнинг соғлиғини сақлашга доир ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланишини таъминлаш;
фуқароларга хавфсиз, самарали ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш;
фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашиш;
аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш;
давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги асосий принциплар фуқароларнинг тиббий ёрдам олиш ҳуқуқларининг тенглиги, соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши, бемор манфаатлари устунлиги, аҳолининг барча қатламлари тиббий ёрдамдан фойдалана олиш имконияти мавжудлиги кабилар бўлади.
Кодексда фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилмоқда.
Ҳужжат билан қуйида тўлиқ танишиш ва муҳокамаларда иштирок этиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0