Юк ташувчи транспорт ҳаракатига мавсумий чеклов ўрнатилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровГрузовые машины. Иллюстративное фото
Грузовые машины. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2023
Oбуна бўлиш
Автомобил йўлларида бажариладиган иш турлари қуриш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда сақлашдан иборат бўлади.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Ўзбекистонда ҳарорат юқори бўлган вақтда йўлларда юк ташувчи транспорт ҳаракатига мавсумий чеклов ўрнатилади. Бу 10 октябрь куни қабул қилинган "Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарорида кўзда тутилган.
2024 йил 1 январдан йилнинг ҳарорат юқори бўлган вақтларида автомобил йўлларида юк ташувчи транспорт воситалари ва автопоезд (тиркама)ларнинг (махсус транспорт воситаларидан ташқари) ҳаракатланишига мавсумий чекловлар ўрнатилади.
Автомобил йўлларида бажариладиган иш турлари қуриш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда сақлашдан иборат бўлади.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, йўл-қурилиш ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини назарда тутадиган тизим (“ҳажм услуби”) жорий этилади;
Шунингдек, автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланган объектларнинг асосий конструктив элементлари бўйича камида уч йиллик кафолатли хизмат қилиш муддати жорий қилинади.
Ремонт дороги. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2023
Йўл қурилишига хусусий сектор жалб қилинади
Янгиликлар лентаси
0